Украинанинг барча фуқароларига соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролиги берилиши мумкин

712
0

Украинанинг барча фуқароларига соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролиги берилиши мумкин

 Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, келгусида Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда бериш тартиби Украинанинг барча фуқароларига жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда “Sputnik” хабар қилмоқда. 

 Бу ҳақда Россия президенти Хитойга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилган.

 “Биз нафақат ЛХР ёки ДХРда истиқомат қилаётган кишиларга фуқароликни олишнинг бундай усулини тақдим қиляпмиз. Биз умуман Украина фуқароларига соддалаштирилган тарзда фуқароликни бериш ҳақида ўйлаяпмиз”, – дея маълум қилди Россия етакчиси.

 24 апрелда Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолиси томонидан Россия паспортларини соддалаштирилган тартибда олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

 “Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудларида доимий яшовчи кишилар учун Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартиби ўрнатилсин, “Россия фуқаролиги ҳақида” номли 62-сонли Федерал қонуннинг 8 бандига асосан”, – дейилган ҳужжатда.

 Хабарда айтилишига кўра, ушбу қарор халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида имзоланган.

Украина ҳукумати Путин фармонига кескин муносабат билдирди. Ҳужжатни Украинанинг амалдаги президент Пётр Порошенко ва президент сайловларида ғолиб бўлган Владимир Зеленский ҳам танқид қилди.

 Ўтган йилнинг ноябр ойида Украина ўз ҳудудига 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган Россия фуқароларининг киришини таъқиқлаб қўйган эди. Бунга жавобан Россия ҳеч қандай чеклов киритмаслигини, аксинча Украина фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш жараёнини осонлаштиришини эълон қилган эди.

 Айни дамда Россияда бир миллиондан ортиқ Украина фуқаролари истиқомат қилмоқда. Уларнинг аксарияти Украинанинг шарқий ҳудудларидан келган фуқаролардир.

 Улар Россия ҳудудида, патент ёки яшашга рухсатнома асосида истиқомат қилади, 77 минг киши “вақтинча қочқин” мақомига эга.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here