Ямандаги халқаро кураш янги босқичга кирдими?!

803
0

Ямандаги халқаро кураш янги босқичга кирдими?!

Устоз Шойиф Шародий – Яман

Яман устида ўнлаб йил шиддат билан давом этиб келган Англо-Америка кураши ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий манёврлар қўлланиши билан алоҳида ажралиб туради. Сўнгги йилларда, айниқса, ўтган тўрт йил ичида янада авж олган бу кураш Яман аҳлига турли офатларни ва юқумли касалликларни олиб келди. Америка ва Британия ўртасидаги нуфуз талашиш курашлари учун қурбонлик сифатида ўн минглаб мусулмоннинг покиза қони оқизилди.

Масалан, у ерда аввалдан нуфуз эгаси бўлиб келаётган Британия ўзининг Амирликлар ва Ҳодий ҳукуматидаги малайлари орқали АҚШ ва унинг Ҳусий малайларига қарши курашар экан, бунда ҳарбий ечимга эришишга ҳаракат қиляпти. У шунингдек, музокараларни барбод қилишга ёки Американинг Ҳусийларга қонунийлик тусини беришга қаратилган режасини пучга чиқаришга уриняпти. Бироқ, Америка Ҳусий жангарилари ва «Салмон бўрони» ёрдамида Британия режаларини синдиришга ва Яман харитасини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Бу эса, Британияни ўзининг ҳарбий ечимидан воз кечишга ва музокараларга базўр рози бўлишга мажбур қилди. Дарҳақиқат, Ҳусийлар Санъо, Саъда, Имрон, Ҳажжа, Маҳвит, Иб шаҳарларини нозоратлари остига олиб, мустаҳкам жойлашиб олишди, сўнг ҳануз уруш кетаётган Байзони қўлга киритиш учун кураш олиб боришяпти. Америка Ҳусийларни Ҳадидада тор-мор бўлишларига бир баҳя қолганда Швеция келишуви орқали қутқариб қолди. Сўнг уларга Ҳадидага маҳкам ёпишиб олишни ва у ердаги Британия қаттиқ ҳаракат қилаётган жойлашув режасига халақит беришни маслаҳат берди. Британия Ҳусийларнинг сиёсий ечимни пайсалга солаётганини ҳарбий ечимга қайтиш учун баҳона қилиб кўрсатди ва келгуси музокараларга Ҳусийлар овози сўнган бир манзарада кирмоқчи бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант Ҳадида портидан чиқиб кетишларига кўндириш учун Ҳусийлар етакчилари билан учрашди. Шу нуқтаи назардан, Британия Амирликлар ва унинг тарафдорларини Ҳадидада халқаро кузатувчилар орқали назорат қилиб келаётган ҳудудларда мустаҳкам жойлаштиришга ҳаракат қилди. Зеро, у ўтган ой БМТ ҳайъатидан аввалги икки тараф ҳудудида (яъни, Яман иккига бўлинган ҳолатдаги ҳудудда) эмас, балки Ҳадидада кураш линиясини мустаҳкамлаш учун 75 нафар халқаро кузатувчини юбориш тўғрисида қарор чиқартириб олишга муваффақ бўлган эди. Зеро, Американинг икки ҳудудни, яъни шимол ва жануб вилоятларини пайдо қилиш режаси бор бўлиб, бу нарса инглизларнинг олтита ҳудудни ўз ичига олган режасига зид келади.

Ғарб давлатлари, асосан, Британия ўзининг нуфузи Яманда фақат ҳукмдорлар ва уларнинг гумашталари ёрдамида мустаҳкамланишини истамади. Балки у бунга қўшимча, зиёлилар, журналистлар, уламолар, таниқли шахслар, савдогарлар ва қабила машойихларидан бутун бошли бир армияни ҳам вужудга келтирди. Зотан, бу иш ўз хўжайини Британия нуфузини Яманга қайта жойлаштириш йўлида курашаётган Амирликлар қўли билан амалга ошди. Маълумки, Британия армия ва жангарилар орқали ўз нуфузини қайта тиклашга ҳаракат қилди, аммо Американинг қаттиқ босимлари сабабли буни уддалолмади. Ана шунда у курашга янги дарвоза очди. Қабилалар характеридаги бу ишда, аксари эски сиёсий доиралар ва Солиҳ тарафдорлари ҳисобланган қабилалар қўзғолон қилиши керак эди. Шунингдек, Ҳужур қабиласи ҳам Ҳажжа шаҳри мэриясида Амирликлар ва унинг тарафдорлари томонидан ҳаракатлантирилиб, улкан ишларни режалаштиришганди. Режага кўра, бошқа қабилаларни ҳам ҳаракатга келтиришлари керак эди. Бу эса, Ҳусийларнинг бўғзига суяк каби тақалиб, уларни ҳолдан тойдирадиган ишдир. Ана шунда бошқа қабилалар ҳам уларга қарши кўтарилиб, ҳаммалари баробар Ҳусийлар бошқарувига барҳам беришади. Ҳақиқатдан ҳам Ҳужур қабилалари Ҳусийлар зўравонлиги қаршисида бир неча ҳафта қаттиқ турди… Бироқ Ҳусийлар Америка тузиб берган мудҳиш режалар асосида турли услублар ёрдамида Байзо, Наҳам ва Ҳадида каби алангали фронтларни ўчиришга муваффақ бўлишди. Бу иш Ҳусийларга Ҳужурга ёриб кириб, парчалаш учун минглаб одамларни у ерга киритишга ёрдам берди. Саудия ҳам ўзини Ҳужур қабилаларига ёрдам бераётган қилиб кўрсатди ва уларга десант кучларини ташлади… Ҳусийларнинг шаҳарга бостириб кириб, қабилаларни ўлдиришга тайёр эканини кўргач, қаршилик ҳаракатига қабилалардан воз кечиш ва уларни ёрдамсиз ташлаб қўйиш маслаҳати берилди. Оқибатда қабилалар қирғин, ўч ва қувғин билан «мукофотландилар»… Шу орқали бошқа қабилаларга ҳам Ҳусийларга қарши қўзғолон қилишнинг оқибати шундай бўлади, дея сабоқ берилди. Кейин эса, Саудия одатдагидек кенг кўламда ҳаво зарбаларини ёғдириб, хўжайини Америка режасини амалга оширадиган ҳамда қонхўр жаллодларни эмас, қатл қилинаётган ўлжаларга қаттиқ зиён етказадиган бўлди.

Келажакда Яманда аҳвол аввалгидан ҳам ёмон бўлиши мумкин. Кураш аянчли равишда давом этиб, ҳўлу қуруқни баробар ёндирган ҳолатда турибди. Бундай ҳолат ортидан харобазорлар қолдиради, чунки кураш тизгини АҚШ билан Британия қўлида.

Бу спектаклларнинг ҳамда Яман жамиятида ака-укалар ўртасидаги ришталарни узиб ташлаётган бўлинишларни тўхтатишнинг фақат битта йўли бор. У ҳам бўлса, Яман аҳли бир нарсани яхши англаши лозимки, қутулишнинг бирдан-бир йўли ўз динлари арқонини маҳкам ушлаб, Роббиларини рози қилишдан ҳамда душманлар пайини қирқиш мақсадида уларнинг малайларидан қўлни ювиб-қўлтиққа уриш ва Ҳизб ут-Таҳрир атрофига жипслашишдан иборат. Зеро, Ҳизб Яман аҳлини душманлари режаларидан огоҳ этиб, уларни рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилмоқда. Зотан, ушбу Халифалик роббилари шариати билан ҳукм юритади ва Пайғамбарлик минҳожи асосида ҳаракатланади. Гарчи макрларига тоғлар ҳам бардош беролмаётган кофирлар тўсқинлик қилишса-да, Халифаликни барпо этиш амалга ошириб бўлмайдиган иш эмас.

Эй Яман аҳли!

Урушни тўхтатинг, ахир бундай беҳуда урушда ўз фарзандларингиз қони оқмоқда, юртингиз хонавайрон бўлмоқда, душманларингиз режалари амалга ошмоқда… Бас, аждодларингиз илк Ислом давлати ансорлари бўлганлари каби, сиз ҳам Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати ансорлари бўлинг. Ушбу кўзланган мақсадга етишиш амри маҳол иш эмас. Чунки уни ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмайдиган Аллоҳ Субҳанаҳу ваъда қилди ҳамда нафс-ҳаводан келиб чиқиб гапирмайдиган Росулуллоҳ ﷺ башорат берди. Сизнинг Умматингиз тирик умматдир. Бу Уммат бутун дунё унга макр қилса ҳам, тўхтовсиз қурбонликлар бераётган бўлса ҳам, заифликка таслим бўлмади.

Ушбу Умматдан етишиб чиққан Ҳизб ут-Таҳрир сизнинг ҳизбингиздир. У вақти-соати яқинлашиб қолган иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолиятини туну кун давом эттирмоқда.

إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُ بَعِيدًا وَنَرَاهُ قَرِيبًا

«Улар у (Кун)ни узоқ деб ўйлашяпти. Биз эса, унинг яқинлигини биламиз» [Маориж 6-7]

Роя газетасининг 2019 йил 27 март чоршанба кунги 227-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here