Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти саҳифаси ёпиб қўйилди

731
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти саҳифаси ёпиб қўйилди

Фейсбук маъмурияти олдиндан огоҳлантирмасдан, бир ой ичида иккинчи марта Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти саҳифасини ёпиб қўйди. Фейсбук маъмурияти ўзининг бу иши билан Умматнинг ақидаси ва ҳазоратига қарши қаратилган ҳужумни бошқараётган сиёсатчилар ҳамда ахборот воситалари билан бирга эканини исботлади. Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти саҳифасининг ёпиб қўйилиши, айни саҳифада Тунис давлатининг Қуръони Карим мадрасаларига қарши қилган террорини фош этувчи матбуот баёноти нашр қилинишининг эртасига бўлди.

Маълумки, Фейсбук саҳифаси илгари ҳам Фаластиндаги бир қатор исломий саҳифаларни ҳамда яҳуд вужудининг гижгижлови билан Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлимининг бир нечта саҳифасини ёпиб қўйган эди. Ғарбдаги мустамлакачилар ва уларга қарашли кучларнинг кирдикорлари қачон фош бўлиб қолса ҳамда улар тил бириктирув ва террорларини амалга оширишга ожизлик қилишса Фейсбук маъмурияти шундай қилмишлари билан ўзининг уларга хизмат қилишга доим тайёр эканини исботламоқда.

Роя газетасининг 2019 йил 13 феврал чоршанба кунги 221-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here