Хартум шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Аллоҳнинг уйи бўлмиш барча масжидларда намозхонларга қарата мурожаат қилмоқда

836
0

Хартум шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Аллоҳнинг уйи бўлмиш барча масжидларда намозхонларга қарата мурожаат қилмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Хартум шаҳрида 2019 йил 25 январ жума намозидан сўнг «Нур» жоме масжиди шарқидаги майдонда намойиш уюштирди. Кўп сондаги намозхонлар тўпланган ушбу намойишда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари рошид Халифалик барпо этилишини талаб қилиб, ҳайқириб турдилар. Шунингдек, намойишда қуйидаги сўзлар ёзилган бир нечта плакат кўтариб чиқилди:

  • Баланд овозимиз билан рошид Халифаликни барпо қилиш орқали Аллоҳнинг шариати татбиқ қилинишини талаб қилайлик.
  • Ўзгартиришдан кўзланган мақсад – рошид Халифаликни барпо қилиш орқали Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилишдир.
  • Ҳақиқий ўзгариш (яъни Халифалик) Роббингиз фарзи, Росулингиз A башорати ва куч-қудратингиз манбаидир.
  • Эй Аллоҳга имон келтирганлар, Ислом тузумини татбиқ қилиш билан ҳақиқий ўзгаришга етакчилик қилинг.

Намойишда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи устоз Усмон Абу Халил нутқ сўзлади. У киши ўз нутқида «Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти томонидан Аллоҳнинг уйи бўлмиш барча масжидлардан туриб намозхонларга қарата йўлланган нидо»ни етказдилар. Устозимиз бутун намозхонларни Ислом тузуми ва шариати татбиқ этилишини баралла талаб қилишга ҳамда ҳақиқий ўзгариш учун фаолият қилаётганларнинг биринчи сафида туришга чақирди. Шунингдек, бу ўзгариш золим бошқарувдан қутулиб, Ислом бошқарувига – яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бошқарувига – ўтиш билангина амалга ошишини таъкидладилар.

Абу Халил Судандаги Аллоҳнинг уйи бўлмиш барча масжидлар намозхонлари орасидаги қудрат ва ёрдам аҳлига алоҳида мурожаат йўллаш билан тадбирни якунлади. Унда жумладан бундай дейилди:

«Эй Судандаги Аллоҳнинг уйи бўлмиш барча масжидлар намозхонлари сафидаги қудрат ва ёрдам аҳли! Сизнинг бурчингиз ҳайқириб, Ислом татбиқини талаб қилишдангина ёки Исломни ўрганиш ва ўргатишдангина иборат эмас. Балки, Сизни гуноҳдан фориғ этувчи зиммангиздаги бурчингиз – Аллоҳнинг дини ва шариатига нусрат беришдир. Ушбу нусрат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун холис инсонларга Исломни татбиқ этишларига ёрдам бериш билан амалга ошади. Сиз куч-қудрат аҳли шундай қилсангиз, бу билан Аллоҳ Таоло

﴿وَالسَّابِقُونَ الأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنْصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَداً ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ﴾

«Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир»                                                                                                 [Тавба 100]

дея мадҳ этган ўша ансорларнинг сифати билан сифатланасиз, ўшалар олган ажри азимга ноил бўласиз, тарих саҳифаларида нурли сиёҳлар билан қайд этиласиз. Бу нақадар шараф ва улуғликдир, бу нақадар Аллоҳга яқинликдир.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффот 60]

Роя газетасининг 2019 йил 30 январ чоршанба кунги 219-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here