Олтмишдан зиёд давлатлар Афғонистон бўйича навбатдаги мажлисни ўтказди

1024
0

Олтмишдан зиёд давлатлар Афғонистон бўйича навбатдаги мажлисни ўтказди

 2019 йил 31 январь куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича халқаро алоқа гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

 Ушбу тадбирда 60дан зиёд мамлакат, жумладан АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Туркия, МДҲ давлатлари, БМТ, Европа Иттифоқи, НАТО, Осиё тараққиёт банки, Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирок этдилар.

 Мажлисда иштирок этиш доирасида Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Элис Уэллс, Германия ҳукуматининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Маркус Потсел, Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари Лесли Крейг ва Франция ТИВнинг Жанубий Осиё департаменти директори Камил Пети билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказди.

 ТИВ хабарига кўра, учрашувлар давомида Афғонистондаги вазиятни тезда барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва қўшма ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here