Кўчмас мулк ва автомашиналарни суғурта қилдириш жоизми?
Маълумки, 7-февралдан, барча турдаги автомашиналар ва кўчмас мулклар мажбурий суғурта қилиниши ҳақидаги қонун кучга киради. Аслида бу қонун 2016-йилнинг 7-февралидан кучга кириши керак эди, аммо халқ томонидан салбий кутиб олингани ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлгани туфайли қонун ижроси бир йилга кечиктирилган эди. Бир ҳафтадан сўнг кучга кирадиган қонунда кўчмас мулкка алоқадор барча нарсалар ҳукумат ҳузуридаги суғурта компаниялари томонидан рўйхатдан ўтказилса, автомашиналар 10 та шахсий компаниялар билан шартнома тузишлари керак бўлади. Суғурта компаниялари билан вақтида шартнома тузмаган фуқаролар 1000 сом миқдорида жаримага тортилади. Бироқ, бу сафар ҳам қонундаги камчиликлар ва фуқаролар норозилиги сабабли жаримага тортиш муддати 2019-йилнинг август ойига қадар кечиктирилди. Қонунга кўра, талофот кўрган кўчмас мулк эгаларига ушбу суғурта компаниялари томонидан 1 000 000 сомгача, автомашиналар учун 500 000 сомгача пул тўланиши мумкин.
Аммо, одатдагидек, расмий ҳукумат қонунни қабул қилишдан ва халққа мажбурий турда жорий этишни бошлашдан олдин халқнинг моддий аҳволи ҳамда яшаш даражасини ҳисобга олмади. Бугунги кунда Қирғизистон халқининг аҳволи ночор бўлиб, асосан четда ишлаётган меҳнат муҳожирлари жўнатган пуллар орқали рўзғорини тебратиб келмоқда. Айниқса қишлоқ жойларидаги одамларнинг яшаш шароити хавас қиладиган даражада эмас. Оддий халқнинг шундай қийин аҳволини кўра-била туриб, уларни талон-тарож қилиш мақсадида қабул қилинган бу каби қонунлар ҳукуматнинг ўз халқини заррача ҳам ўйламаслигидан далолат қилиб турибди. Ҳаммамизни қийин иқтисодий ҳолатлар кутмоқда. Бу иқтисодий иқирознинг вужудга келишида асосий айбдор ва жавобгар айнан шу ҳукуматни ўзидир.
Бундан ташқари, амалдаги ҳукумат – собиқ ўтмишдошлари каби – бўғзигача коррупция ботқоғига ботиб қолган. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, амалда жорий қилмоқчи бўлаётган мажбурий суғурта соҳасини ҳам назорат қила олмайди. Ҳукуматнинг заиф ҳолатидан фойдаланиб мажбурий суғуртани жорий қилмоқчи бўлаётган амалдорлар шу орқали жуда катта иқтисодий фирибгарликларни ўйлаб қўйишган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.
Қирғизистон халқининг асосий қисми Ислом динига эътиқод қилишгани сабабли уй-жой, автомобил, ҳаёт ва бошқа нарсаларни суғурта қилдириш жоизми ёки йўқлигини билишлари вожиб. Чунки биз ҳар бир амалимизда шаръий ҳукмга боғланишга буюрилганмиз.
Исломда суғурта ҳаром бўлиб, ўз мулкини ихтиёрий равишда суғурта қилдирган инсонлар гуноҳкор бўладилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Исломда иқтисод низоми”да шундай келган;
“Кафилликка олиш масъулиятни масъулиятга қўшиш эканига ҳам, гарданда аниқ бор бўлган ҳақни, яъни мажбуриятнигина кафилликка олинишига ҳам, бу ишда кафилликка олувчи, кафилликка олинувчи ва кафиллик берилувчи бўлиши шарт эканлигига ҳам, бу ишнинг эвазсиз қилинишига ҳам, кафилликка олинувчи ва кафиллик берилувчининг номаълум бўлиши мумкинлигига ҳам очиқ далил бор. У Абу Довуднинг Жобирдан қилган мана бу ривоятидир:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам гарданида қарзи бор майитга жаноза ўқимас эдилар. Бир майит олиб келинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг гарданида қарзи борми?” – дедилар. Ҳа, икки динор дейишди. У киши: “Дўстингизга ўзларингиз жаноза ўқинглар”, дедилар. Шунда Абу Қатода Ансорий, эй Расулуллоҳ, ўша икки динор менинг гарданимга, деди. Шундан кейин Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам жанозани ўқидилар. Аллоҳ у кишига фатҳ-ғалаба бергач: “Ҳар бир мўминга ўзидан кўра мен ҳақлироқман. Ким қарз қолдириб кетган бўлса, уни узиб қўйиш менинг гарданимга, ким мол қолдириб кетган бўлса, у меросхўрига”, дедилар.
Бу ҳадисда Абу Қатода қарз берган кишига тўланиши керак бўлган молиявий ҳақни адо этишдаги (мажбуриятни бажаришдаги) майитнинг масъулиятига ўз масъулиятини қўшяпти. Унда кафилликка олувчи, кафиллик берилувчи, кафилликка олинувчининг борлиги очиқ кўриниб турибди. У кафилликка олиш гардандаги мажбуриятни эвазсиз бажариш эканини ҳам кўрсатяпти. Кафилликка олинаётганда кафилликка олинувчи, яъни майит ҳам, кафиллик берилувчи, яъни қарз берган киши ҳам маълум эканлиги кўриниб турибди. Демак, ҳадис кафилликка олиш дуруст бўлишининг ва тузилишининг шартларини ўз ичига оляпти.
Шунга асосан, ҳаётни бўладими, товарни бўладими, мулкни бўладими, бошқани бўладими, суғурта қилдиришнинг барча тури шаръан ҳаромдир. Зеро, унинг битими шаръан ботилдир. Суғурта ширкатининг битим тақозоси билан берадиган аҳди ҳам шаръан ботилдир. Шунга кўра, шу битим ва шу аҳд орқали олинган мол ношаръий йўл билан топилган даромад ҳисобланиб, уни ейиш ҳаромдир…”
Абдураҳмон