Мусулмонлар нима учун мўғуллардан мағлуб бўлди ва қандай қилиб қайта ғалаба қозонди

1198
0

Мусулмонлар нима учун мўғуллардан мағлуб бўлди ва қандай қилиб қайта ғалаба қозонди

(Шарият амал қилиш учун, тарих эса сабоқ олиш учун ўрганилади)

 Ўрта асрларда Марказий Осиё ўлкалари Халифаликдан ажраб, ҳар бири ўз бошқарувига эга бўлиб олишган эди. Сомонийлар, Салжуқийлар, Хоразимшоҳ, Ғазнавийлар, Қорахонийлар алоҳида бўлиб, ўзаро жанглар олиб боришди. Бу ички урушларда Сомонийлар тугатилди, қолганлари қолганлари эса ички мажороларини давом эттиришди.

Улар Аллоҳ таолонинг:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ

“Албатта, мўминлар оға- инидирлар. Бас, сизлар икки оға – инингиз ўртасини тузатиб қўйинглар” (Ҳужурот: 10),

-деган оятига амал қилишмади.

Ички урушлар сабабли заифлашиб кетганликлари сабабли, Қорахонийлар мўғуллардан қочиб келган найманлардан ҳам мағлуб бўлишди. Уларга бошқа мусулмонлар ёрдамга келишмади.

 Аллоҳ таолонинг:

È وَإِنْ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمْ النَّصْرُ

 “Агар улар дин йўлида сиздан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат-ёрдам бериш зиммангиздадир”,  (Анфол: 72)

 -деган ҳукмига бўйсунишмади.

 Кейин мўғуллар бостириб келишгач, қолган давлатчаларнинг бирортаси ҳам босқинга қарши тура олишмади. Мўғуллар уларнинг барчасини бирин-кетин босиб олди. 1258-йили Хулагу бошчилигидаги мўғуллар қўшини Халифалик давлати маркази Боғдодга етиб боришди.

 Хулагу халифанинг биринчи вазирини дунё матолари билан йўлдан ура олди. Ибн Алқамий мўғулларнинг Боғдодни босиб олишига шароит яратиб берди.

 Оқибатта, Ибн Алқамий Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган хоинлардан бўлиб қолди:

«لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءً يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرْفَعُ لَهُ بِقَدْرِ غَدْرِهِ وَلاَ غَادِرَ أَعْظَمُ غَدْرًا مِنْ أَمِيرِ عَامَّةٍ»

“Ҳар бир ғаддор-хиёнаткор учун қиёмат куни бир байроқ бўлади, у унинг хиёнати қанчалик эканига қараб кўтарилади, огоҳ бўлингларки омма(нинг хоин) амиридан кўра каттароқ хоин йўқ”. (Муслим ривояти).

Ўша вақтда уч милион аҳолига эга бўлган Бағдод дунёдаги энг йирик шаҳар ҳисобланарди. Халқнинг яшаш даражаси жуда яхши эди. Халифа бош бўлган халқ бундан ҳам яхши яшашни истаб, дунё матоларига эга бўлишда рақобатлашишарди. Бироқ, динига беэътибор бўлиб, ўзларидан бошқа мусулмонлар тўғрисида қайғурмай қўйишган эди. Мўғуллар Ўрта Осиёдаги мусулмонларни қирғин қилаётганда, улар ҳақида ҳечам бош қотиришмади.

Мана эни мўғуллар уларга ҳам етиб келди. Бағдод қулади, миллионга яқин мусулмон қириб ташланди, уларнинг қаторида халифа Мўътасим ҳам ўлдирилди, мусулмонлар тарихда биринча бор Халифасиз қолишди.

Мусулмонларнинг бундай мағлубиятга учрашиш сабабини – Хулагунинг қизи билан бир олимнинг суҳбати – аниқ кўрсатиб турибди.

Хулагунинг қизи билан мусулмонлар олими ўртасидаги савол-жавоб шундай кечди:

Хулагунинг қизи: -Сизлар Аллоҳга иймон келтирганлардансизлар, тўғрими?

Мусулмон олим: -Тўғри.

Хулагунинг қизи: -Аллоҳ хоҳлаганига ёрдам беради деб айтасизлар, тўғрими?

Мусулмон олим: -Албатта.

Хулагунинг қизи: -Аллоҳ бизга сизларни мағлуб қилишга ёрдам берди, тўғрими?

Мусулмон олим: -Ҳа.

Хулагунинг қизи: -Бу ғалаба – Худонинг ҳузурида сизларга қараганда бизлар суюкли эканлигимизни исботламайдими, нима дейсан?

Мусулмон олим: -Йўқ.

Хулагунинг қизи: -Нега?

Мусулмон олим: -Сен қўй боқиб юрган чўпонларни биласанми?

Хулагунинг қизи: -Ҳа.

Мусулмон олим: -Қўй боқиб юрган вақтда чўпоннинг итлари бўлади-а?

Хулагунинг қизи: -Ҳа, бўлади.

Мусулмон олим: -Қўйлар ўзларича, ҳар тарафга тарқай бошлаганда чўпон нима қилади?

Хулагунинг қизи: -Уларни қайта тўплаш учун итларини ишга солади.

Мусулмон олим: -Итлар қўйларни қачонгача қувлайди?

Хулагунинг қизи: -Улар қайта бир қўрага тўплангунча.

Мусулмон олим:  -Сизлар ҳам Аллоҳнинг ер юзидаги итларисиз. Энди қачон биз мусулмонлар Аллоҳнинг динига бош эгиб, бир иттифоққа келмагунимизча сизлар ортимиздан тушиб кувиб юраверасизлар.

 Шундай қилиб, мўғуллар қўйдек тарқаб кетган мусулмонларнинг ортидан тушиб, Шомга қадар борди. Навбат Мисрга етиб келди.

Бу вақтда Миср султони Сайфуддин Қутуз эди. Унинг ёнида Изз ибн Абдуссалом деган олим бор эди. Мўғулларнинг кўп ўлкаларимизни босиб олишлари Канона халқига қийинчиликлар олиб келганди. Очликдан қийналган мискинлар жуда кўпайган, бундан ташқари мўғулларга қарши курашиш учун улкан маблағ зарур эди. Шу сабабли халққа солиқ солиш фикри пайдо бўлди. Бироқ, фазилатли олим бунга йўл қўймади. У бутун халққа солиқ солиш ҳаром эканлиги тўғрисида фатво чиқарди. Оқибатда, Байтулмолда етишмовчилик бўлса, маблағ амирлардан, савдогар ва бойлардан олинадиган бўлди. Буни Изз ибн Абдуссалом барчанинг олдида амалга оширди: “Эй Сайфуддин, солиқни ўзингдан бошла, бойлигини ўртага ташла”,- деди. Султон бор бойлигини ўртага ташлади. Унинг ортидан бошқа амирлар, ундан кейин бой инсонлар… ва ҳоказо бойликларини ўртага ташлай бошлади. Оқибатда Мисрда бирорта ҳам бой одам қолмади. Шундан сўнг барча одамлар ихтиёрий равишда кунлик эҳтиёжларидан ташқари барча буюмларини ўртага ташлашди. Аёллар сирға-билагузук сингари тақинчоқларини… ҳеч нарса қолдирмай топширишди. Байтулмолда халқнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга ва урушга кирадиган кучли қўшинни таъминлашга етарли маблағ тўпланди.

Шундай қилиб Ислом қўшини султон Қутуз бошчилигида мўғуллар йўлини тўсиб чиқди. 1260-йил 3- сентябрда Фаластиндаги Айн Жалут яқинида тақдирни хал қилувчи жанг бошланди. Жанг давомида мусулмонлар қўшини сустлаша бошлади. Буни кўрган Султон Қутуз – аскарлари уни таниши учун –дубулғасини ечди ва “Ислом учун! Ислом учун!” деб хайқирган ҳолда ўзи биринчилардан бўлиб жангга кирди. Бундан қувват олган Ислом қўшини янги ғазотга киргандек, ғайрат билан жанг қила бошлади. Натижада Ислом қўшини мўғуллар қўшинини тор-мор қилди.

Бу уруш тарихда мўғуллар юришини тўхтатган нуқта бўлди. Мисрликларни мўғуллар устидан ғалабага эришишининг асосий сабаби – динини маҳкам ушлашлари эди. Бу билан Ислом дунёқараши, салтанати сақлаб қолинди. Бу мисрлик мусулмонлар учун Аллоҳ таолонинг тортиқ қилган мукофоти бўлди.

 Аллоҳ таоло айтади:

  وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”  (Рум: 4-5).

Абдун-Наср

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here