Кения ҳукумати раҳбарлари давлат ресурсларини ўғирлаш устида беллашмоқда

812
0

Кения президенти Ухуру Кениата тахтини ларзага солган ва ҳукуматнинг энг юқори поғонасигача етиб борган коррупция можаролари айниқса, юртдаги нефт қувурлари линияси компаниясида 11 миллион литр нефтнинг йўқолишига оид сизиб чиққан гаплар ортидан Ҳизб ут-Таҳрир-Кения матбуот баёноти чиқарди. Баёнотда Кения ҳукумати раҳбарларининг инсонлар оддий турмуш даражасини яхшилашга ҳаракат қилиш ўрнига, давлат мулкларини ўғирлаш устида беллашишаётгани таъкидланади. Баёнотда асосий эътибор юксак лавозимдаги раҳбарларнинг қамоққа олиниши бир сиёсий ўйин бўлиб, бу билан содда одамларни лақиллатиш ва уларда капиталистик системада коррупцияга қарши курашиш мумкин, деган фикр пайдо қилишга қаратилган. Баёнотга кўра, Кениядаги капиталистик система моддий манфаатни ҳаётдаги ягона ўлчов қилиб олган. Кейин эса, бу система жамиятни, айниқса, юқори лавозимдаги раҳбарларни коррупцион битимлар орқали юрт бойликларини туя қилиш билан нафсларини қондиришга ундайди. Баёнот сўнггида бундай дейилган: Давлат раҳбарлари коррупцияси муаммосини Халифалик давлати орқали Исломдан бошқа асосда ҳал қилиб бўлмайди. Ушбу давлатда халифа шаръий аҳкомларни ижро этади ҳамда давлат қонунлари шу аҳкомлар асосида ишлаб чиқилиб, давлатнинг барча ресурсларидан қандай фойдаланиш ва сарфлаш йўллари белгиланади. Бундан ташқари, Ислом давлат раҳбарларининг ишга тайинланишидан олдин ва ишдан кетаётган пайтда уларнинг шахсий молларини сарҳисоб қилишга буюрган. Ҳукмдор ёки бошқа ҳукумат раҳбарининг ҳар қандай моли мусодара қилиниб, Байтулмолга топширилишига амр қилган. Шунинг учун Кениядаги ва бутун дунёдаги коррупция ва ноқонуний мол орттиришни йўқ қилишга фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатигина қодир.

Роя газетасининг 2018 йил 19 декабр чоршанба кунги 213-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here