АҚШ вакили: «Бекорчи нарсалар билан шуғулланиб дунёда шарманда бўлдик!»
Уч нафар АҚШ президентига маслаҳатчи вазифасида ишлаган сиёсатчи Патрик Бучанан, “The American Conservative” газетаси учун ёзган мақоласида Америкадаги ички сиёсий вазиятни танқид қилди.
“Биз бу жиддий дунёда бекорчи нарсалар билан шуғулланиб, жиддий бўлмаган мамлакатга айландик ва дунёда шарманда бўлдик”, дея ёзди Бучанан.
Бучананга кўра, “демократия фаровонлик манбаи” деган даъво пучга чиқиб бормоқда. Унинг таъкидлашича, кундан-кунга ривожланиб бораётган Хитой давлати бир партиявий режим билан ҳам супер кучга айланиш мумкинлигини ва демократик тизим иқтисодий ривожланишнинг асосий шарти эмаслигини исботлаган.
Қўшма Штатлар Франциянинг иккинчи жаҳон урушидан олдинги аҳволига тушиб бораётганига эътибор қаратган Бучанан, “замонавий Американинг демократияси дунёни ўзига жалб қилиш учун нима қила олиши мумкин? Қандай кучи бор?”, дея савол ташлади.
“Америкаликларга кўра, АҚШнинг кучи унинг хилма-хиллиги ҳисобланади. Ахир бу хилма- хилликдан қандай қутулиш ҳақида бош қотираётган Европанинг ўзи эмасми?”, дея қўшимча қилди Бучанан
Сиёсатчи ва журналист Патрик Бучанан – Американинг республикачилар партиясининг ўнг қанот фракцияси идеологларидан биридир. У бундан олдин АҚШнинг собиқ уч президенти Ричард Никсон, Жералд Форд ва Роналд Рейган учун маслаҳатчи ва нутқ муаллифи сифатида хизмат қилган.