Навбатдаги ваҳима

657
0

Навбатдаги ваҳима

 МДҲ терроризмга қарши маркази (ТҚМ) раҳбари, полиция генерал-полковниги Андрей Новиковнинг маълум қилишича, “ИШИД” гуруҳи жангарилари Марказий Осиё ҳудудида ўз таянч нуқтаси яратиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилди.

 Бундай баёнот билан генерал-полковник “Иссиқкўл – Антитеррор-2018” машқлари иккинчи босқичи вақтида маълум қилди.

 Новиковнинг таъкидлашича, “ИШИД” жангариларининг ушбу минтақада таянч нуқталарини ташкил этиш ниятида “асосий муаммо” саналади. Шунингдек, унинг айтишича, террорчиларнинг ҳаракатлари “нафақат Қирғизистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун хавфсизликка таҳдиддир».

 МДҲ ТҚМ раҳбарининг аниқлик киритишича, “ИШИД” жангарилари минтақада халифалик деб аталувчи таянч нуқтасини ташкил этишга уринмоқда ҳамда “ухлаётган жамоатлар”ни фаоллаштириш мақсадида саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

 Туркистон:

Россия махсус хизматларининг “ИШИД” ташкилоти ҳақидаги малумотлари атайин бўрттириб кўрсатилаётган қалбаки ваҳимадан ўзга нарса эмас. Чунки бу ташкилот бирорта, ҳатто кичик бир мамлакатни издан чиқариб юбора оладиган қувватга ҳам эга эмас. “ИШИД”нинг қуввати куфр ҳарбий махсус кучлари, унинг номидан минтақаларда фаолият олиб бораётганидадир. Худди илгари “Ал-Қоида” номидан дунёнинг турли давлатларида амалга оширилган қўпорув амалиёти каби, бугунги кунда бўлаётган терокатлар “ИШИД” ташкилоти номидан амалга ошириляпти. Шу йилнинг ёзида Тожикистондаги велосаёҳатчиларга бўлган ҳужумни ҳам “ИШИД” ўз зиммасига олган эди. Мустамлакачи давлатлар ўзларининг манфаатлари йўлида “ИШИД”нинг номидан фойдаланиб келишяпти.

 Россия ҳам ўзининг Марказий Осиёга ҳарбий мустамлакачи юришида халқаро сиёсат томонидан атайин пайдо қилинган “ИШИД” ваҳимасидан фойдаланмоқчи. У ҳозирча матбуот ҳужумлари олиб боряпти. Матбуот ҳужумида мувафаққият қозонгач, албатта моддий фаолиятларга ўтади. Россиянинг ўз элчихоналари орқали уюштириб бораётган қўпорув акцияларини ҳатто бир неча йирик Европа давлатлари ва Туркия ҳам тўхтатиб қола олмади.

 Демак, Қирғизистон каби заиф ва қувватсиз давлатлар Россиянинг матбуот пропогандаларига ва юқоридаги сингари расмий баёнотлар орқали ўтказаётган сиёсий босимларига қарши кучли матбуот кураши олиб боришдан ўзга чорамиз йўқ! Биз уларнинг биз учун ўта хатарли бўлган бу баёнотларига раддия бериб, ҳозирлик кўрилётган қўпорув амалиётлари исломий кучлар тарафидан амалга ошириши мумкин эмаслиниги ва ишнинг асл моҳиятини ошкор қилиб боришда бардавом туришимиз лозим! Акс ҳолда улар минтақамизда жуда хавфли вазиятлар пайдо қилишмоқчи!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here