Қирғизистонда имомлар имтиҳондан ўтказилади

639
0

Қирғизистонда имомлар имтиҳондан ўтказилади

Қирғизистонда масжид имомлари қайта аттестациядан ўтказилади. Бу ҳақида диний ишлар бўйича давлат қўмитаси маълум қилди.

Олинган маълумотга кўра, октябрь ойида барча имомлар имтиҳондан ўтказилади. Муфтиётнинг янги уставига биноан барча имомлар диний ва дунёвий олий маълумотли бўлиши шарт. Бундан аввал 2016 йилда ўтган аттестацияда имомларнинг 92 фоизи дунёвий билими йўқ эканлиги аниқланган. Шундан сўнг Диний қўмита яъни муфтиёт, “Ыйман” фонди билан биргаликда таълим тизимини ташкил қилган эди.

Айтиб ўтиш жоизки, Қирғизистонда 2647 масжид, 107 мадраса, 10 Ислом институти бор. Имомларнинг сони 2800 атрофида.

Туркистон: 

Қирғизистонда демократияга асосланган оламий куфр бошқарув системаси асосида ҳукм юритилади. Демак бу “дин давлатдан, сиёсатдан ажратилган” деган ақидага асосланган. Шундай экан, имомларнинг дунёвий илмли бўлиш шарти нима учун керак бўлиб қолди?

Ўрта Осиё мамлакатлари бирлашиб, Ислом ва мусулмонларга қарши ўзаро уйғунлашган яхлит бир кураш стротегиясини ишлаб чиқмоқчи. Ҳукуматнинг бу йўналишдаги лоиҳаси, Исломга қарши теология (диний дунёқарашни илмий изоҳлаш) асосида ишлаб чиқилган йўналиш бўйича диний етакчи гуруҳни пайдо қилишга асосланган. Чунки имомларнинг дунёвий илмларни билишлари ёки энди ўрганишлари динни дунёга мувофиқлаштириш учун керак. Теология илми фақат шу мақсад асосида ишлаб чиқилган куфр тармоғидир. Яъни теология Аллоҳнинг ҳукмларини ақлга солиш, уларни мантиқий изоҳлаш, шаръий ҳукмларни воқега мослаштириш учун ақлий иллатлаш каби ношаръий илмий асосга қурилган. Демак бу илмий йўналиш (теология) имомларга, воқеъликдаги куфр бошқарувига (сиёсатига) “шаръий тус”  беришнинг ношаръий йўлларини ўргатади.

Имомларни аттестациядан ўтказишдан мақсадга келсак, ҳукумат хавфсизлик кучлари воситасида бутун имомларни ўз назорати остига олмоқчи. Улар имомларни икки йўналишда тарбиялаб боришмоқчи. Биричи йўналиш, илм бериш тармоғини марказлаштириш, яъни юқорида айтилганидек, дунёвий илмлар ўргатиш билан уларни шаръий ҳукмларга мувофиқлаштириш йўлларини ўргатишдир. Бу теология илми воситасида олиб борилади. Иккинчи йўналиш, имомларни ҳукуматга боғлаб бориш мақсадида юритилаётган ишларни янада кучайтириб боришдир. Демак аттестациядан ўтказиш ҳаракати ҳукуматнинг бошқарув сиёсатига имомларни моил қилиш асосида олиб борилади. Яъни баъзи Ўзбек имомлари ва уламолари сингари ҳукумат билан тиғиз ҳамкорлик қилишга рози имомлар изланади. Иймонига содиқ бўлган имомлар ўз ўринларидан бўшатилади. Уларнинг ўринларига янги теологлар сайланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here