Путин АҚШнинг катта стратегик хатосини маълум қилди
Долларда ҳисоб-китобларни чеклаш АҚШнинг катта стратегик хатосидир, бу долларни ишончли захира валютаси сифатида заифлаштиради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ЖАРдаги БРИКС саммити якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Бизнинг америкалик ҳамкорларимиз ва бу чекловларга келадиган бўлсак, менинг фикримча, бу америкалик ҳамкорларимизнинг катта стратегик хатоси, чунки улар долларга захира валютаси бўйича ишончни заифлаштиради” – деди Путин.
Бир неча йил олдин бу воситалар сиёсий курашда ишлатилиши мумкин экани ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаганди, дея таъкидлаб ўтди Россия президенти.