БМТ: Трамп даврида америкаликларнинг иқтисодий аҳволи ёмонлашиб бормоқда

624
0

БМТ: Трамп даврида америкаликларнинг иқтисодий аҳволи ёмонлашиб бормоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий аҳволи бўйича янги ҳисобот эълон қилди. Ҳисоботда қайд этилишича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг даврида Америка фуқароларининг иқтисодий аҳволи оғирлашиб, тобора камбағал бўлиб бораётгани кузатилмоқда.

БМТнинг ҳисоботида, америкаликлар орасида даромад тақсимотининг адолатсизлиги уларнинг кундан кунга камбағаллашиб бораётганига сабаб қилиб кўрсатилади. Шунингдек ҳисоботда АҚШ “имкониятлар ўлкаси” сифатида эътироф этилган бўлса-да, аммо даромадлар тенгсизлиги борасида биринчи ўринда туриши қайд этилади.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли “БМТнинг Америкадаги қашшоқликни текшириш қобилияти жуда кулгили”, дея БМТнинг ҳисоботига ўз эътирозини билдирди. Ҳалейга кўра, ҳисобот Қўшма Штатларнинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиб кетиши билан боғлиқдир.

Никки Ҳалей сешанба куни Қўшма Штатларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиққанлигини эълон қилган эди. Ҳалей Кенгашни “икки юзламачи ва ўзини ўйлайдиган ташкилот” дея айблар экан, АҚШ маъмурияти мазкур кенгашнинг (Исроил)га қарши берган баёнотлари сабабли безовта бўлганини ҳам айтиб ўтган эди.

АҚШнинг иқтисодий аҳволига оид БМТ ҳисоботи Трампнинг мухолифатчилари учун имконият яратганлиги айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here