Трамп: “Барча террорчилар Парижда”

807
0

Трамп:Барча террорчилар Парижда

 Канаданинг Квебек провинсиясида бўлиб ўтган G7 саммити доирасида АҚШ президенти Доналд Трамп ўз ҳамкасбларига нисбатан танқидлар ёғдиришда “очкўзлик” қилмади, дея ёзмоқда “The Wall Street Journal”.

 Мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш чоғида Трамп бир нечта таҳдидли баёнотлар қилган.

 Нашрнинг ёзишича, унинг иммиграция ва терроризм борасидаги таклифлари жуда қаттиқ бўлган.

 “Сиз буни билишингиз керак, Эммануел, барча террорчилар Парижда”,- дея мурожаат қилган у Франция президенти Эммануел Макронга қарата.

 Европадаги иммиграция ҳақида гапиратуриб, у Япония бош вазири Шинзо Абега шундай мурожаат қилган: “Шинзо, сизда бундай муаммо йўқ, лекин хоҳласангиз сизга 25 миллион мексикаликни жўнатишим мумкин ва сиз тезлик билан лавозимингизни тарк этасиз”.

 Шунингдек, Европа комиссияси президенти Жан Клод Юнкер ҳам Оқ уй раҳбарининг танқидларидан четда қолмади. Трамп уни “даҳшатли қотил” дея баҳолаган.

 Канаданинг Квебек провинсиясида 8-9-июн кунлари бўлиб ўтган бу галги саммит иштирокчилари орасидаги кескинлик билан ёдда қоладиган бўлди.

 АҚШ президенти Доналд Трамп эса саммитнинг ёпилиш маросимидан аввал Канадани тарк этди ва якуний баёнотдан ўз исмини қайтариб олди.

Туркистон: 

АҚШ сўнги йилларда Ислом ва мусулмонларга нисбатан оламий стротегиясини ўзгартириб боряпти. Шунингдек у Ислом оламига нисбатан ҳам ўз муносабатларини ўзгартириб бораяпти. Айни пайтда бошқа куфр оламий етакчи давлатлардан хам, Исломга ва мусулмонларга нисбатан муносабатларини ўзгартиришни талаб қиляпти.

Бунга АҚШни мажбур қилган нарса шуки, у Сурияни вайрон қилиб ташлаётган бўлса ҳам, мусулмонларнинг мафкуравий қувватларини синдира олмаяпти, аксинча Ислом умматининг куфр системасига қарши исломий мабдаъий системаси билан мафкуравий бирлашиш қуввати кучайиб бормоқда. Шунинг учун Америка бу ишга янада жиддийроқ киришиб боряпти.

АҚШ ва Ғарб давлатлари энди Ислом оламига куфр мафкурасини олиб кириш ниятидан умидини узди! Шунинг учун улар ўз мустамлакаларини эски замондагидек яна куч билан ушлаб туриш услубига қайтишмоқчи. Куфр оламини бундан ўзга чораси қолмади!

Шунинг учун АҚШ ЕИдан хам, Ислом ва мусулмонларга нисбатан аввалги стротегияларини ўзгартиришларини талаб қиляпти. Яъни, авваллари ўзларининг демократияга асосланган мафкурасини оламга ёйиш мақсадида, мазлум мусулмонларга қалбаки инсонпарварлик мурувват кўрсатиш йўналишида иш олиб боришар эди. Энди эса аксинча, мафкуравий даъват олиб бораётган хамда барча исломий туйғулари жўшиб яшаётган мазлум мусулмонларга нисбатан ўта қаттиққўллик сиёсатини қўллашга чақиряпти. Бошқача айтганда, у Европа ва бошқа куфр мамлакатларидан хақиқий башараларини яширишга уринмай, яна аввалгидек очиқ моддий курашга қайтишни талаб қиляпти!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here