Ултра-православ яҳудийси: Яҳудийлар энг яхши кунларини Халифалик давлати соясида яшадилар

777
0

Ултра-православ яҳудийси: Яҳудийлар энг яхши кунларини Халифалик давлати соясида яшадилар

(Исроил) жанубида жойлашган Аскалан (Ашкелон) суди томонидан чиқарилган қарор мамлакатнинг 11,1 фоизини ташкил қилган ултра-православ яҳудийларининг ғазабига сабаб бўлди. Чунки суд меҳмонхонада вафот этган бир ярим ойлик ёш болани дафн этишдан аввал ичини ёриб,текширувдан ўтказиш (ички аъзоларини олиб қолиш) ҳақида қарор чиқарди.

Бу қарорга қарши норозилик намойишига чиққан ултра-православ яҳудийларидан бири Бен Тзиён Маргил журналистларга интервью берар экан, (Исроил) ҳукумати диндор яҳудийларга ҳам, фаластинликларга ҳам зулм қилиб келаётганлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, яҳудийларнинг Усмонли Халифалик давлати соясида кечирган кунлари улар учун энг яхши кунлар бўлган.

“(Исроил) бизга ҳам, фаластинликларга ҳам зулм қилмоқда. Туркларнинг яна қайтиб бу ерларга келишини истаймиз, яъни турклар (Исроил) давлати қурилишидан аввал ҳукмрон бўлгани каби бу ерларга яна ҳукмронлик қилишини хоҳлаймиз. Чунки биз учун энг яхшиси мана шудир. Яҳудийлар энг яхши кунларини Усмонли давлати соясида яшадилар. (Исроил) давлати дунёвий давлат бўлиб, Тавротга боғлиқ эмас, диний вазифаларни адо этишни истамайди”, деди Маргил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here