АҚШ Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар киритмоқчи

647
0

АҚШ Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар киритмоқчи

 АҚШ президенти Дональд Трамп жорий ҳафтада қўшимча импорт божлари киритилувчи Хитой маҳсулотлари рўйхатини тақдим қилади. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

 Тахмин қилинишича, янги божлар АҚШга импорти йилига 50-60 млрд долларни ташкил қилувчи маҳсулотларга нисбатан киритилади. Биринчи набатда санкциялар остига юқори технологик тармоқлар маҳсулотлари тушади. Бу тармоқларнинг ривожлантирилиши Хитой саноатини модернизация қилиш стратегияси – “Хитойда ишлаб чиқарилган 2025”’да кўзда тутилган.

 Санкциялар Хитойни АҚШ компанияларини уларнинг манфаатларига тўғри келмайдиган ҳолда Хитойга интеллектуал мулк берилишига мажбурлаш сиёсатидан воз кечишга мажбур қилади.

 Хитой 2 апрелдан АҚШдан келтирилувчи 128 номдаги маҳсулотга 25 фоизгача бож тўлови киритди. Пекин шу йўл билан АҚШнинг пўлат ва алюминийга қўшимча божлар киритишига жавоб қилган.

 Мутахассислар АҚШ ва Хитой савдо уруши ёқасида турганидан, бу эса бутун дунёда иқтисодий ўсишга хавф солишидан хавотир билдиришган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here