Ғута эвакуацияси пайтида 95 фоиз эркаклар ғоиб бўлди

614
0

Ғута эвакуацияси пайтида 95 фоиз эркаклар ғоиб бўлди

Суриянинг Шарқий Ғута аҳолиси эвакуация қилинган пайтда, тасвирга олинган ҳужжатли манзара аччиқ ҳақиқатни фош қилди. Эвакуация жараёнида минтақа фаоллари Асад кучлари тарафидан амалга оширилган пасткашликларни маълум қилишди. Хабарда айтилишича, назоратчи аскарлар муслима аёлларга таҳдид қилиб, улардан доимо табассум қилиб туришни талаб қилган. Айни пайтда эвакуация қилинаётган инсонлар орасидан ажратиб олинган 16-55 ёшлар орлиғидаги 95% эркакларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Асад режимининг расмий ахборот агентлиги “SANA” томонидан намойиш қилинган фотосуратлар диққат билан кўриб чиқилганда, эвакуация пайтида 95 фоиз эркаклар йўқолиб қолганлигини кўриши мумкин. Шунингдек бошқа оммавий ахборот агентликлари ҳамда минтақа фаоллари томонидан суратга тортилган барча тасвирлардан ҳам эркаклар йўқолиб қолганлиги, фақат аёллар, болалар ва кекса кишиларгина эвакуация қилинганлиги аниқланган.

Минтақада яшовчи 16-55 ёшлар орлиғидаги эркаклар Асад режимини қўллаб-қувватлайдиган ёлланма аскарлар томонидан асир олинганлиги айтилмоқда. Тасвирларни бироз диққат билан текширган киши, эвакуация қилинаётган эркаклар бошларида қўриқчилар турганлигини кўриши мумкин.

Суриялик фаоллардан бирининг ижтимоий тармоқлар воситасида намойиш қилган видео тасвирларда, Асад аскарлари эвакуация қилинаётган Эркакларга “Асад учун жанг қиласан ёки ўласан”, аёлларга эса “табассум қиласан ёки ўласан”, дея таҳдид қилганлигини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here