Тошкентда хорижлик жангариларни аниқлаш техникаси масалалари муҳокама қилинади

611
0

Тошкентда хорижлик жангариларни аниқлаш техникаси масалалари муҳокама қилинади

“Sputnik” сайтининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида 21-23 феврал кунлари хорижлик жангари-террорчиларни идентификация қилиш ва шахсини аниқлаш техникаси масалаларига бағишланган миллий семинар бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расмий сайти хабар берди. Семинар Марказий Осиё чегараларини бошқаришга кўмаклашиш дастури(БОМКА-9) доирасида ташкил этилади.

Семинар давомида экспертлар хорижлик жангари-террорчиларни идентификация қилиш ва шахсини аниқлаш бўйича илғор тажрибалар билан ўртоқлашишади, чегара-ўтказув пунктларида жангари-террорчиларни идентификация қилиш ва шахсини аниқлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Шунингдек, миллий идоралар томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг зўравонлик экстремизмига қарши курашиш соҳасидаги тавсияларининг амалга оширилиши бўйича қўшимча амалий ҳаракатлар муҳокама қилинади.

 Марказий Осиёда БОМКА дастури 2003 йилда фаолият бошлаган бўлиб, у минтақа давлатлари ўртасида чегараларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда. 2003-2018 йиллар давомида дастур бажарилишига 40,8 миллион евро ажратилган бўлиб, ундан деярли 5 миллион евро дастурнинг 2015-2018 йилларни ўз ичига олган тўққизинчи фазасини амалга ошириш учун тақдим этилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here