Қозоғистоннинг ташқи қарзи 168,9 млрд долларга етди

551
0

Қозоғистоннинг ташқи қарзи 168,9 млрд долларга етди

 Қозоғистоннинг ташқи қарзи сўнгги 10 йил ичида 74,6 млрд долларга ошиб, 2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 168,9 млрд долларни ташкил этди.

Қозоғистон Миллий банки маълумотларига кўра, ташқи қарзларнинг ўсиши, асосан, хорижий компаниялар филиаллари томонидан мамлакат ҳудудида нефть-газ лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган фирмалараро қарздорликнинг ўсиши ҳисобидан юз берди (+76,7 млрд доллар).

Шунингдек, иқтисодиётнинг молиявий бўлмаган сектори (+26,2 млрд доллар) ва ҳукуматнинг (+10,8 млрд доллар) евробондларни чиқариш ҳамда кредитларни жалб қилиш туфайли ташқи қарзлари кўпайган.

Миллий банкнинг ташқи мажбуриятлари деярли ўзгаришсиз қолди, мамлакат ташқи қарзи ҳажмидан ўртача 0,6%ни ташкил этди.

Туркистон:

Қозоғистон республикасини иқтисодий жиҳатдан Россия, АҚШ, Хитой ва Европа давлатлари қўллаб турибди. Россия билан унинг ўртасидаги чегаралар деярли олиб ташланган. Божхона иттифоқига аъзолиги сабабли Қозоқ-Рус  чегараси Россия назорати остида. Халқининг яшаш даражаси  юксалиб боравериши билан Қозоғистон иқтисоди дарз кетиши  мумкин. Бу эса Қозоғистон иқтисоди ташқи катта давлатлардан келадиган инвестиция ва ёрдам асосига  қурилганини англатади. Демак Қозоғистон иқтисоди дунё системасининг барқарорлиги, иқтисодий ва сиёсий  кризислардан холи туришига боғлиқ. Акс ҳолда қозоқ ҳукумати бюджет камомадларини ёпишдан ожиз қолишлари аниқ. Халқаро сиёсат томонидан Қозоғистон сингари давлатларнинг бюджет камомодларининг тўлдириб турилиши эса, ўша давлат раҳбарларининг хоинликлари ёки иқтисодий гумроҳ эканликлари эвазига амалга оширилади. 

 Чунки бу ёрдамнинг келмай қолиши давлатнинг устидаги муаммоларини ўзлари ечишига мажбурлайди. Шунда ҳар бир мустамлака давлат ўзидан чиқадиган хом ашёларни қайта ишлаш  учун станоксозлик, яъни оғир саноатни йўлга қўйишга киришади. Шунинг учун дунё иқтисодини глобаллаштирган катта  капиталислар ҳатто сиёсий келиша олмайдиган давлатларининг ҳам бюджет камомадларини тўлдириб туришади. Лекин қарзга ботириш орқали бечора заиф давлатларни Қирғизистон сингари ҳолатга олиб  келишиб, яъни саноатлаша олмайдиган даражадаги ҳолатга тушириб, ўша қарзларини талаб қилиш билан босим ўтказишга  ўтишади. Аслида олинган қарзлар миқдорича пулларни топиш, агар ўша капиталист мустамлакачилар аралашишмаса, жуда осон. Бунинг ечими фақат саноатлашиш билан бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here