МРБ директори: Россия билан ҳамкорлик қилмаслик америкаликларни хавф остига қўяди

729
0

МРБ директори: Россия билан ҳамкорлик қилмаслик америкаликларни хавф остига қўяди

МРБ (Марказий разведка бошқармаси) директори Майк Помпео агар агентлик терроризмга (Исломга) қарши курашда Россия билан ҳамкорлик қилмаса, АҚШ фуқароларининг ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлигини  билдирди. Помпео бу ҳақида пайшанба куни АҚШ Конгрессидаги Сенат мажлисида демократларнинг раҳбари Чарлз Шумерга юборган мактубида маълум қилди.

Россиянинг “Тасс” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Помпео ўз хабарини Америка Қўшма Штатлари ва Россиядаги разведка хизматлари раҳбарларининг яқинда ўтказилган учрашувлари ҳақидаги Шумернинг баёнотлари асосида юборган.

“Биз терроризмга (Исломга) қарши курашда рус разведкаси билан ишлаш имкониятини эътиборсиз қолдирган пайтимизда америкаликларни катта хавф остида қўйган бўламиз”, дейилади МРБ директорининг мактубида.

Помпео ўз мактубида Америка Қўшма Штатлари ва Россиядаги разведка идоралари ўртасидаги алоқалар мунтазам равишда олиб борилаётганлигига эътибор қаратди.

Бироқ АҚШ Терроризмга қарши кураш номи остида Исломга қарши курашида Россиядан унумли фойдаланиб келишига қарамай, Вошингтон Москвани ўзига дўст деб билмайди. АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вакили Никки Хейли АҚШнинг Виржиния штатида Республикачилар партиясининг қонунчиларига сўзлаган нутқида бу ҳақида очиқ баён қилди.

“Москва билан Вашингтон ўртасида ҳамкорликнинг бир қанча йўналишлари мавжуд бўлса-да, бироқ Россия Американинг дўсти эмас”, деди Никки Хейли.

Хейлининг таъкидлашича, Россия АҚШ билан дўст бўлиши учун баъзи позицияларидан воз кечиши лозим. Агар Россия ҳукумати ҳозирги каби ўзининг позицияларига қаттиқ ёпишиб олса, Россия билан АҚШ ўртасидаги дўстлик муваффақият қозона олмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here