Трамп: Саудия “бу иш АҚШ учун муҳим аҳамиятга эга”, деган эътиборда қараши лозим

582
0

Трамп: Саудия “бу иш АҚШ учун муҳим аҳамиятга эга”, деган эътиборда қараши лозим

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонидан Нью-Йорк бозоридаги молиявий муомалаларга ва “Насдақ” биржасига жиддий қарашлари кераклигини талаб қилди. Трамп бу ҳақида якшанба куни Японияга учиб кетаётиб, самолётдаги журналистларга маълум қилди. Трампнинг айтишича, у Саудия қироли Салмон бин Абдул Азиз билан Саудиянинг йирик нефт ширкати “Арамко” акцияларини Ню-Ёрк биржасига қўйиши ҳақида гаплашган. Трампга кўра, ҳозирда саудлар АҚШ биржаларидан фойдаланиш ҳақида изланиш олиб бормоқда.

“Улар суд иши ва бошқа хавф-хатарлар туфайли буни ўрганмаганлар. Мен бир оз олдин қирол билан гаплашдим, улар бу ишни ўрганиб чиқадилар. Бу жуда муҳим. Биз барча буюк нарсалар бизда бўлишини хоҳлаймиз”, дея таъкидлади Трамп.

Шунингдек, Доналд Трамп шанба куни ўзининг Твиттер саҳифаси орқали Саудиянинг “Арамко” нефт ширкати ўз акцияларини Нью-Йорк фонд биржасига қўйишига умид қилаётганини ва ушбу масалани АҚШ учун муҳим деб ҳисоблашини билдирган эди. Трампга кўра, Саудияликлар “бу иш АҚШ учун муҳим аҳамиятга эга”, деган эътиборда қарашлари лозим.

“Саудияликлар, бу АҚШ учун муҳим аҳамиятга эга, деган эътиборда Саудиянинг «Арамко» ширкатини Қўшма Штатларда ривожлантирадилар” “Саудиянинг Арамко ширкати ўз акциясини Нью-Йорк фонд биржасига қўйган тақдирда улардан жуда миннатдор бўлардим”, дея тивитлади Трамп.

Риёз Арамко ширкатининг акцияларини 2018 йилда дунёдаги энг йирик биржаларга, жумладан Ню-Ёрк, Лондон ва Токио шаҳарларида биржаларга ташлаш вариантларини кўриб чиқаётган, бироқ ҳали ширкатнинг акциялари қайси биржага қўйилиши ҳақида бирор қарорга келмаган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here