Россия 150 нафар Марказий осиёликларнинг маблағларини музлатиб қўйди

2152
1

Россия 150 нафар Марказий осиёликларнинг маблағларини музлатиб қўйди

 “Sputnik” нашри хабарига кўра, Марказий Осиё давлатларида терроризмга алоқадор камида 150 нафар шахсларнинг пул маблағлари музлатиб қўйилди. Бу ҳақда Россия молиявий мониторинг раҳбари Юрий Чиханчин маълум қилди.

 “Шуни айтиш мумкинки, биз терроризм билан курашга алоқадор масалалар бўйича халқаро майдончалар, биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро яхши муносабатларни йўлга қўйдик. Биз ўзаро маълумот алмашмоқдамиз. Мавжуд бўлган маълумотларимизга кўра, Марказий Осиё мамлакатларида камида 150 кишининг активлари музлатиб қўйилган”,- деди Чиханчин.

 Унинг сўзларига кўра, Россия молиявий мониторинг Марказий Осиё давлатларида яшаётган, лекин Россияда бўлган 100 га яқин одамларнинг активлари музлатиб қўйган.

 “Биз Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва тижорат банклар билан ҳамкорликда террорчиларни молиявий ҳаракати моделини яратишга эришдик. Бу ўз навбатида 200 га яқин шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан жиноят ишларини қўзғатишга имконият берди. Банклар ўзлари бу аломатлар бўйича аниқлашни ўзлаштириб олдилар. Бу энг асосий натижадир”,- деб таъкидлади Россия молиявий мониторинг раҳбари.

 МДҲ Аксил террорчилик маркази томонидан ўтказилган махсус операция давомида 2017 йилда терроризмни молиялаштирилишига алоқадор бўлган 73 нафар шахс аниқланди. Бу ҳақда марказ директори полиция генерал полковниги Андрей Новиков маълум қилди.

 “МДҲ давлатлари молиявий бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилган махсус “Барьер” операцияси натижасида 2017 йилнинг ўзида терроризмни молиялаштиришига алоқадор бўлган 73 нафар шахс аниқланган” ,- деди у.

 Новиковнинг сўзларига кўра, мунтазам ўтказилаётган махсус “Трал-Антитеррор” операцияси натижасида 2017 йилда терроризм учун қидирувда бўлган, лекин бошқа умумий жиноятлар бўйича қамоқ жазосини ўтаётган 17 нафар шахс аниқланган.

Бундан ташқари, 2016-2017 йиллар мобайнида марказ томонидан МДҲ давлатларида қидирувда бўлган 500 нафар хорижий жангариларнинг турар жойлари аниқланди.

Унинг фикрига кўра, “Ислом давлати” ташкилоти Марказий Осиёда экстремизмнинг янги ғоясини татбиқ этмоқда. “ИД”нинг Марказий Осиёда қуйидаги мураккаб ҳодисаларда тарқалмоқда: хусусан туркий халқларини бирлаштириш, анъанавий ҳаётга ўзгаришлар киритиш ва минтақадаги геосиёсий рақобат.

1 COMMENT

  1. Закоти берилган бўлса ва Аллохни йўлида садақалар қилиб турган бўлишса оқибити яхши бўлади Ин Ша Аллох.Агар Аллохни ва бандаларни хақи берилмаган бўлса бу пуларни хайрия фондларига бериб юборса хам бўлади.Чунки бу золимчалар ўзига зулим қилган экан,Ўзидан хам кучликроқ золимлар бу золимчаларга хам зулим қилишибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here