Атамбаев сайловлардан кейинги беқарорликдан ҳадиксираяпти

628
0

Атамбаев сайловлардан кейинги беқарорликдан ҳадиксираяпти

 “Sputnik” берган хабарга кўра, Алмазбек Атамбаев жорий йил 15 октябр куни бўладиган президент сайловлари натижалари бўйича республикадаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга йўл қўймаслигини маълум қилди.

Қирғизистон социал-демократик партияси (ҚСДП) сиёсий кенгаши томонидан собиқ бош вазир Сооранбай Жээнбеков номзоди қўйилган. Уни Атамбаев қўллаб-қувватламоқда.

 “Ҳозир мамлакатда тебранишлар бўлмоқда. Ҳукумат сайловдан сўнг вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни олдини олиш маъмурий чораларини қўлламоқда. Мен шу йил 1 декабргача республика президенти ҳисобланаман. Бу вақт мамлакатимизни яна нотинчликларга қайтармоқчи бўлганларни жазолашга етади. Айниқса, мени халқ қўллаб қувватлаётган пайтда. Биз шундай қийинчиликлар, чекловлар вв талофатлар билан йўлимизни топдик. Лекин олдинги тартибларни истайдиганлар ҳам бор. Қирғизистондан тижорат манбаи, унинг табиий бойликлари, инсонлар фожеаларидан фойда кўришни истайдиган кучлар бор. Бунга асло йўл қўймаймиз”,- деди журналистларга Атамбаев.

 Маълумки, Атамбаевнинг президентлик ваколати шу йил 1 декабрда якунланади ва конституцияга асосан у қайта президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин эмас.

Туркистон:

Атамбаевнинг хавотирларига асос бор. У ҳокимиятни ўз таъсири остида сақлаб қолиш учун, фақат бошқарув админстрацияси ва ички ҳарбий қувватларга таяниб катта хатоларга йўл очди. Путин “сенга ёрдам бераман” деганида, Атамбаев мутлақ ҳар томонлама ёрдам келишини тушуниб олди. У Россиянинг бугунги кунда сақофий, мафкуравий ва иқтисодий мустамлака қилиш қувватидан деярли маҳрум бўлиб қолганини тушуна олмади. Натижада Россия фақат ҳарбий хавфсизлик тизимлари билан бутун ички ишлар тармоқларига кириб келди. Ҳатто Қирғиз элита вакилларига ҳам ФХХ бошчилигида МХДҚ воситасида фақат моддий қўрқитув ишлари олиб бориляпти. Негаки ҳозир Қирғизистонда, Россияга мафкуравий эргашиб бораётган аввалги сиёсий элита йўқ. Бундай пайтда ҳар қандай давлатнинг сиёсий элитасини фақат куч билан синдириб ушлаб туриш, вазиятни вақтинча ва фақат авторитар режим билан ушлаб туриш мумкин бўлади халос.

Эндиликда улар мафкуравий кураш сценарийсини ўйлаб топишмоқчи. Бундан мақсад Россия хавфсизлик кучлари бошчилигида олиб борилаётган “таҳдид билан вазиятни ушлаб қолиш” амалиётидаги мудҳиш кўринишлардан халқ олдида оқланишдир. Бунинг учун уларга қандайдир мудҳиш, қўрқинчли ғаламис қўпорувчи кучлар керак. Яъни, улар номидан халқ манфаатларига моддий ва маънавий зиёнлар етказилиши керак!

  Ҳозирда оламда демократик мафкурага қарши тура оладиган исломий мафкурадан бошқа Мабда (система) деярли мавжуд эмас! Шунинг учун бу хавфсизлик тизимлари ҳам Ислом ва мусулмонлар томонидан келаётган хавф хатарлар ҳақида тўқима амалиётлар сценарийларини уюштира бошлашди! Матбуот орқали маълумот ҳужумларини кучайтиришди! Артур Медетпеков сингари чекистдан чиққан “дежур” экспертлар яна саҳнанинг олдинги сафига олиб чиқилди! Чунки булар аввалдан ўз қўлларида ҳибсда турган қирғиз фуқороларини ёлғон саҳнага олиб чиқиб отиб юборишяпти! Шунинг учун улар бу қилмишлари билан ўзларини гўёки халқ манфаати ҳимоячиларидек кўрсатишга уринишлари табиий.

Россия Янукович воситасида Украинада вазиятни узоқ ушлаб тура олмаганига гувоҳ бўлганмиз. Бу жуда заиф ва ишончсиз системавий режимдир. Бу режим узоқ вақт мамлакатни ҳарбий қувват босими билан ушлаб туришни талаб қилади. Россия эса, бизни Қрим сингари ҳатто хавфсизлик хизматлари орқалик ҳам узоқ дастаклай олмайди. Шунинг учун Атамбаевнинг кўрганларидан кўра кўрмаганлари ҳали олдинда, дейиш мумкин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here