Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан алоқаларни кучайтирмоқда
2017 йилнинг 17 июл куни “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Брюсселга ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи комиссиясининг халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси ва Европа ташқи фаолият хизматининг бош котиби Ҳелга Шмидт билан учрашди.
14 июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг давоми сифатида томонларнинг ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига кўра Абдулазиз Камилов ва Стефано Мансервиси “Боғдорчиликни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий битимни имзолашди.
Имзоланган кундан бошлаб кучга кирувчи ҳужжат Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш учун Евроиттифоқ томонидан 21,5 млн евро миқдоридаги грант маблағлари ажратилишини назарда тутади.
Туркистон:
Европа Иттифоқи давлатлари, охирги ўн йилликдан буён Ўрта Осиёнинг табиий боғдорчилик ва деҳқончилик системасини йўқотиб боряпти. Сабзавод ва полиз экинлари аллақачон Европа уруғчилик тизимига боғланиб, бу юртлардаги уруғчилик тармоғи деярлик тўхтаб қолди. Деҳқонлар фақат ташқи давлатлардан келаётган ҳар хил генетик ва яна бошқа турли усуллар билан ўзгартирилаётган уруғларга кўникиб бўлди. Ўзбекистонда эса, охирги ўн йилликдан буён боғдорчилик ҳам Европа кўчатлари билан алмаштириб бориляпти. Бу кўчатлар ўзининг вақтинчалик имкониятлари билан, ота-бобомиздан қолган табиий тоза ва шифобахш сабзавод ва мевали дарахтларни боғларимиздан суриб чиқармоқда. Бу албатта кўпчилик билимдон ва доно мутахасис боғдорчи олимларнинг норозилигига қарамай, уларнинг кўз ўнгида давлат сиёсати ва келишимлари остида мажбуран олиб борилаётган лойиҳадир.
Боғдорчилик тармоғи ҳам бошқа тармоқлар сингари оламий бошқарув системаси томонидан “глобаллаштириш” сиёсатига бўйсундирилмоқда. ЕИнинг бу тармоққа миллионлаган инвестиция ётқизаётгани ортида жуда катта иқтисодий манфаатлар ётади. Улар бизларни ўзларининг полиз уруғларига ўргатиб, мевали кўчатлари билан боғларимизни эгаллаб олишгач, деҳқончилик ва боғдорчилик тармоғимиз парвариш учун мутлоқ уларнинг технологиясига, минирал ўғитларига ва бошқа керакли унсурларига боғланиб қолаби. Бундан ташқари Россия сингари жуда катта бозорлар Еропа полизларидаги генетик ўзгарилган маҳсулотлардан кўра Ўрта Осиёнинг табиий тоза маҳсулотларини устун қўйишади. Юқоридаги бизнинг табиий тоза боғдорчилик тармоғимизни ўзгартиришга қаратилган Европанинг ҳаракатлари зимнида шунақанги бир неча томондан кўзлаётган иқтисодий манфаатлари ва сиёсий мақсадлари ётади.