Россия ҳарбийлари ва авиацияси машқларда иштирок этиш учун Тожикистонга келади

706
0

Россия ҳарбийлари ва авиацияси машқларда иштирок этиш учун Тожикистонга келади

 30 май куни Тожикистонда “Душанбе-Антитеррор-2017” халқаро машқларининг фаол қисми бошланади, унда иштирок этиш учун республикага россиялик ҳарбийлар ва авиациянинг қўшимча контингенти юборилади. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошупкин маълум қилди.

 “Россия ҳарбий контингенти “Душанбе-Антитеррор-2017” халқаро машқларида иштирок этади, унинг доирасида амалий ҳаракатлар 30 май куни Тожикистон ҳудудида бошланади. Машқлар давомида қуруқликдаги қўшинлар қўшма гуруҳи авиация кўмагида террорчилик гуруҳлари, ноқонуний қуролланган тузилмаларга қарши тоғли ҳудудда кураш олиб бориш, шунингдек, тинчликпарвар амалиёт элементлари билан боғлиқ масалалар бўйича ҳаракат қилишади”, – деди Рошупкин.

 Унинг сўзларига кўра, машқлардаги вазифани бажариш учун Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий базаси салоҳияти кучайтирилади.

 “Машқлар ўтказиладиган туманларга мобил бошқарув пунктлари, узоқ, ҳарбий-транспорт, тезкор-тактик, армия ва учувчисиз авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия бўлинмалари, шунингдек махсус топшириқлик бўлим ва ҳаво-десант қўшинлари аскарлари юборилади. Қўшма гуруҳ ишини ҳарбий муҳандислар, тиббиётчилар, бошқа мутахассислар таъминлаб беради”, – деган зобит. Шу билан бирга, у жалб этилаётган кучлар миқдорига аниқлик киритмади.

Аввал хабар қилинганидек, “Душанбе-Антитеррор-2017” МДҲ аксилтеррорчилик марказининг ҳамдўстлик давлатлари қуролли кучлари билан биргаликдаги илк машқларидир.

Туркистон:

Россия Ўрта Осиёга ҳарбий юришини давом эттириб боряпти. Унинг баъзи ҳаракатлари Қримни босиб олгани сингари, Ўрта Осиёнинг баъзи мамлакатларини ҳам ҳарбий аннекциясига айлантириб олаётгандек туюла бошлади. Россиянинг Тожикистон билан Қирғизистондаги ҳарбий ҳаракатлари ва ФСБ ходимларининг Қирғизистонда рухсатсиз хоҳлагандек ҳарбий кийимларда юриш ҳуқуқига эга бўлишгани ҳамда Қирғиз хавфсизлик идорасининг назорат ва йўналтириш тизимларини деярли ўз қўлларига олиб битганлари бунга далил бўла олади. Россия мудофаа вазири ва унинг ўрин босарлари хоҳлаган вақтларида шахсий ташриф билан Қирғизистонга келиб, истаган вақтларида давлат расмийлари, ҳатто президент билан учрашиб, ўзларининг ҳарбий мустамлакачи эканларини ошкор қилиб кетишяпти. Минтақада бораётган ҳарбий стротегия ва тактикаларни фақат ўзлари ишлаб чиқиб, сўнгра минтақа етакчиларини фақат хулосалар билан таништириб ўтишяпти. Бу ҳарбий аннекция (мамлакатни мажбурий, бир томонлама, ҳарбий қувват билан ўзига қўшиб олиш)нинг ўзгинаси бўлиб, Россия ҳозирча Қирғизистонни ва қисман Тожикистонни босиб боряпти. Унинг расмий муомаласи ҳам, муносабати ҳам худди шунга далолат қиляпти.

Қирғиз президенти 9 май кундаги баёнотида, Россия расмийларининг ва куч структурасининг бизнинг мигрантларимизга қилаётган муомилаларидан норози эканини билдириб ўтди. Лекин рус мулозимлари бизнинг президентимизни мазхара қилишдан нарига ўтишмаяпти. Чунки улар Қирғизистонга ўта ночор ва чорасиз мамлакат сифатида қарай бошлашди. Хавфсизлик жиҳатидан қалбаки ваҳималар пайдо қилиб, Қирғизистон ва Тожикистонни тиз чўктира олишига ишонишяпти. Чунки биз уларни ички ишларимизга аралашишга шунчалик йўл қўйиб бердикки, улар хоҳлаган вақтларида, хоҳлаган жойларини портлатиб юбора олишади. Уларни ички ишларимизга киришларига рухсат бериб юборган хавфсизлик тизимларимиз эса, ўз хатоларини яшириш мақсадида рус айғоқчилари кўрсатган томонни айбдор деб расмий баёнот беришга мажбур бўлишади. Руслар бизнинг хавфсизлик тизимимизни шантаж ҳолатида ўз қўлларига олиб бўлишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here