Кабирий : Биз Европа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишимиз лозим !

599
0

Кабирий : Биз  Европа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишимиз лозим !

 Тожикистон “наҳзати исломия” (Ислом уйғониш партияси) раиси Муҳиддин Кабирий Полшага  қилган сафари чоғида, “Нега тожиклар ватанларини тарк этмоқдалар?” номли норозилик намойишига иштирок этди. Кабири журналистларнинг  саволларига жавоб бера туриб, ҳизбининг  террористик гуруҳлар сафидан жой олиши сабабларига ёрқинлик киритди. Полша республиксига қарашли “Gazeta Prawna”– га интервю берган Муҳиддин Кабирий терроризм борасида фикр билдириб, қуйидагиларни сўзлади:

“Биринчи навбатда 2010 йилги сайлов натижаси ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Кузатувчиларнинг фикрига кўра, бизнинг ҳизб ўшанда ҳоким ҳизбдан кўпроқ овоз олган, аммо амалда биз учун парламентдан фақат икки жой ажратилди холос. Тарафдорларимизнинг кўпчлиги ҳукуматни талвасага солди. Ҳукумат шу билан кифояланмай, “наҳзати исломия”ни  ўзининг энг ашаддий мухолифи деб билди ва унинг обрўсининг бутунлай тушиб кетиши учун куч сарфлади. Тожикистон Хавфсизлик Кенгаши 2011 йили президент иимзоси билан 3220 рақамли махфий протоколни қабул қилди. Мақсад “наҳзати исломия”ни  бутунлай заифлаштириш ва бартараф этишдан иборат эди. Бу протокол бизнинг қўлимизга етди ва рус ахборот нашрлари уни  бирин-кетин эълон қилишди. Бундан сўнг ҳукуматнинг таъқибу тазйиқлари авжига чиқиб, “наҳзати исломия” фаъолияти босқичма босқич фалаж ҳолатгача етиб келди. Бу жараёнда бизлардан бир-неча фаъол вакилларимизни ҳибсга олди. Ва ниҳоят 2015 сайловларидан  сўнг “наҳзати исломия”нинг  фаъолиятини манъ қилди.

Gazeta Prawna:– Сиз хорижий юртга қочиб кетиб улгурдингиз, аммо сизнинг муовинларингиз  ичкарида қолдилар. Уларнинг  бошига қандай қисмат тушди?

Муҳиддин Кабирий: – Ҳар иккала ноибим абадий қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳукмдан илгари улар МХХ нинг СИЗОсига  киритилган. Улардан менинг номимни инкор этишлари ва ҳизбнинг нотўғри эканлигини эътироф этишликлари талаб қилинган. Ҳатто бунинг эвазига уларга озодлик ва катта мол-мулк, маблағ ваъда қилинган. Бироқ уларнинг иккаласи  ҳам қатъиян рад этишганликлари боис ҳалигача муваққат сақлаш камераларида сақланмоқдалар. Уларга адвокат ёллаш таъқиқланган ва  ўз яқинлари билан учрашишдан маҳрум, ҳатто оддий тиббий ёрдам ҳам берилмайди. 30 нафарга яқин “наҳзати исломия”нинг фаъол аъзоларига 15 йилдан 28 йилгача жазо муддати белгиланган. Жами 200 нафар ҳизб фаоллари айни дамда ҳибсда жазо муддатини ўташмоқда.

Gazeta Prawna:– Қайси далилларга  кўра уларни зиндонбанд этишди?

Муҳиддин Кабирий: – Бизларнинг ҳизб фаъолларимизни ҳукумат турли айбловлар билан  қўлга олди, шу жумладан терроризм экстремизм ва  уюшган жиноий гуруҳга мансуб деб билиб, ҳатто ҳизб қонунан таъқиқланмаган бир даврда ҳибсга олишди. Шундан кейин Олий Суд ҳизбни ман қилиниши ҳақида ҳукмини эълон қилди.

Муҳиддин Кабирий:

Мен Европалик органлар келтирган кўрсаткични мақуллайман ва тўғри тушунаман. Аммо биз террористлар билан сиёсий қочқинлар орасидаги фарқни билиб олишимиз керак. Бу борада биз Европа хафсизлик Органлари билан яқиндан ҳамкорилик қилишимиз  зарур. Улар бизга ёрдам қўлини чўзсалар мақсадга мувофиқ иш бўларди. Европа, Туркия ва Санкт-Петербургдаги терактларнинг барчасини айнан Ўрта Осиё фуқаролари амалга оширишди. Улар сабабли барчамиз ёмонотлиқ бўлдик. Террористларнинг устозларида етарлича илм-сақофат бўлмайди.  Биз энг аввало бошқа юртга сафар қилган муҳожирларга таълим тарбия бермоғимиз лозим. Токи ўша давлатнинг урфу одатларга тезроқ кўникишсин. Бошқа тарафдан Исломнинг тинчлик ва меҳр-шафқат дини эканлигини амалда исботлаш керак.  Шу билан Исломнинг террорга алоқадор эмаслигини кўрсатамиз.

Манба: ОАВ

Туркистон :

Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Ҳизбий уюшма” китобидан иқтибос: “Ислом Давлати йуқ қилингач, унинг ўрнини мустамлакачи эгаллаб олди ва араб юртларини бевосита бошқариб, қолган исломий юртларга нуфузини ёя бошлади”. “Дарҳақиқат, куфр ва мустамлакачиликни мустаҳкам ўрнатишда, ўйғониш амалга ошмаслигида ва уюшган ҳаракатлар – улар хоҳ жамият, хоҳ ҳизб шаклида бўлсин – муваффақият қозонмаслигида ажнабий сақофатнинг катта таъсири бўлган эди. Чунки ҳаёт оқимига таъсир кўрсатувчи инсон фикрига сақофат катта таъсир кўрсатади”. “Шунга биноан, жамиятдаги бундай ажнабий сақофат билан бирга тўғри ҳизбий уюшма вужудга келиши мумкин эмас”.

 Мустамлакачи кофир бу сақофат билан кифояланмади, балки муҳитни сиёсий ва фалсафий фикр ва раъйлар билан заҳарлади”. “Ажнабий ўз шахсиятини сақофат маркази ва ҳамма интиладиган жой қилиб қўйишда сиёсатчилардан ҳам фойдаланиб, сиёсий  кишилар ёки сиёсат билан шуғулланувчиларнинг бутун диққат эътиборини ажнабийдан ёрдам сўраш ва унга суянишга қаратиб қўйди. Шунинг учун уюшмаларнинг аксарияти ўзлари сезмаган ҳолда ажнабий давлатлардан ёрдам сўрашга интила бошлади. Натижада Исломий юртларда ажнабий давлатлардан ёрдам сўрашни ёқлайдиганлар чиқди. Ҳолбуки улар ажнабийдан  ёрдам сўраш ва  ажнабийга суянишни ҳар қандай қўллаб қувватлаш (у суяниш қай турли бўлмасин) – гарчи яхши ниятда бўлса-да – ажнабий тарафидан амалга оширилаётган заҳарлаш ҳамда умматга хиёнат деб эътибор қилинишини англамас эдилар. Улар ўз масаламизни бошқаларга боғлиқ қилиб қўйиш сиёсий ҳалокат эканини билмайдиган бўлиб қолдилар. Шунинг учун фикри ажнабийга суяниш ёки қўллаб-қувватлаш билан заҳарланган уюшмалардан бирортасининг вужудга келишида муваффақият бўлиши мумкин эмас”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here