Саудлар оиласининг ҳарбий ҳаво кучлари мусулмонларга уруш кофирларга тинчлик келтирмоқда

560
0

Саудлар оиласининг ҳарбий ҳаво кучлари мусулмонларга уруш кофирларга тинчлик келтирмоқда

Ҳижрий 1438 йил 10 ражаб, милодий 2017 йил 6 апрелда «Арабия нет» сайти бундай хабар тарқатди:

Россиянинг «Спутник» ахборот агентлигига кўра, ҳарбий ҳаво кучларига эга араб давлатлари рўйхатидан биринчи ўринни Саудия ҳарбий ҳаво кучлари эгаллади. Саудия ҳарбий ҳаво кучлари агентлиги бу таснифни Саудия эга бўлган илғор ҳарбий ҳаво кучларига асосланган ҳолда тақдим қилди. Бундан ташқари, бу кучларда Олий даражали учувчилар гуруҳи ҳам мавжуд. Ҳисоботга кўра, Саудия бир неча ҳарбий ва жанговар самолётларга эга бўлиб, улардан беш русумини келтиради:

F-15 Игл: Бу русумдаги қирувчи самолётнинг асосий устунлиги, у олис масофага учиш ҳамда душманнинг узоқ ерларигача етиб бориб, стратегик нишонларга чизиқ ортидан туриб зарба бера олиш имкониятига эга. Бу устунлик Форс Кўрфази урушида исботланган. Ўшанда F-15 Игл самолёти Ироқнинг Мираж русумли икки самолётини уриб туширишга муваффақ бўлган. Шунингдек, Ироқ-Эрон урушида Эроннинг F-4 Фантом русумли икки самолётини уриб туширишни ҳам муваффақиятли адо этган. Ўшанда Эроннинг бу икки самолёти Кўрфаз устида Саудия ҳаво бўшлиғини бузишга уринган эди.

«Торнадо»: Европа билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бу русумдаги қанотли реактив самолёт, асосан, тунда ва кундузда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида, паст баландликда, товуш тезлигида, ғоят оғир вазнни кўтарган ҳолда, бир неча вазифаларни амалга ошира олади.

Дарҳақиқат, Саудия ҳарбий ҳаво кучлари 72та Торнадо IDS ҳамда 48та Торнадо ADV самолётларини сотиб олган. Бу русумдаги самолётлар Саудия Арабистони ҳаво кучлари, Британия Қироллик ҳаво кучлари, Италия ҳаво кучлари томонидан биринчи бор 1991 йилги Кўрфаз урушида қатнашган.

Дассо Рафаль: Турли вазифаларни ўтовчи «Тўртинчи авлод»дан бўлган қирувчи французлар самолёти. У Франция ширкати томонидан ишлаб чиқарилган ва 2000 йилда намойиш қилинган.

UH-1 Ирокез: Турли мақсадларни амалга оширувчи ҳарбий вертолёт бўлиб, у АҚШ қуруқлик кучлари эҳтиёжларини қондириш мақсадида, хусусан, тиббий эвакуация ва турли вазифаларни бажарувчи вертолётлар каби Bell Helicopter компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Саудия ундан 24тасига эга.

Sikorsky SH-60 Seahawk: Икки моторли турбин шпинделли турли вазифаларни бажарувчи вертолёт. «Sikorsky UH-60 Black Hawk» вертолётлари шаклида АҚШда ишлаб чиқарилган. У ҳарбий кемалар, крейсерлар, десант ташувчи кемалар ва самолёт ташувчи кемалар бортига жойлашиш ҳамда кема бортига қўниш имкониятига эга. Кўпгина аскарларни мобилизация қила олади. Сув ости кемаларига қарши жанг қилишга, махсус амалиётлар ўташга, тиббий ёрдам ва эвакуация қилишга ёки ёқилғи қуйишга қодир.

AH-64 Apache: АҚШда ишлаб чиқарилган ҳарбий вертолёт. Юқори даражада қуролланиш ва тезкор реакция билдириш устунликларига эга. Шунингдек, яқин масофадан туриб ёки чуқурликдаги нарсага ҳужум қилиш, яъни душман кучларини вайрон қилиш ва йўқ қилиш имконига эга, тунда ва кундузда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида амалиёт олиб бора олади».

Роя газетаси шарҳи:

Қизиғи шундаки, қирғинбарот қудратга эга шунча улкан ҳарбий ҳаво кучлари, ё ҳарбий базаларда тўпланиб чанг босиб, чириб, ахири металлом бўлишга яроқли бўлиб ётади ёки Саудлар оиласи улардан мусулмонларга қарши фойдаланади… Масалан, ҳисоботда айтилганидек, Форс Кўрфази уруши, Ироқ ва Эрон урушлари каби. Ёхуд ҳозирда улар ёрдамида Ямандаги мусулмонларни қирғин қилишда фойдаланмоқда… Аммо муборак Фаластин заминини босиб олган яҳудийлар давлати ҳамда Сурияда кечаю кундуз мусулмонлар бошига олов пуркаётган АҚШ, Россия каби мустамлакачи давлатлар эса, буларнинг ҳаммаси Саудиянинг бундай улкан ҳарбий самолётларидан омонликда-панада қолмоқда. Ҳатто бундай учоқларга эга давлатларимиз яҳудийлар давлати хавфсизлигини ҳимоя қилиб, улар билан муносабатларни нормаллаштириш ортидан ҳаллослаб чопишмоқда, уларнинг Фаластин ерига янада мустаҳкам жойлашишларига ёрдам беришмоқда, АҚШ етакчилигидаги кофир Ғарбнинг мусулмонларга қарши салибчилик урушларида иштирок этишмоқда. Бас, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here