Шом тоғути билан сулҳ тузиш уни қонунийлаштириб, умрини узайтиради
Ахборот воситаларида тарқатилган хабарга кўра, Жайшул Фатҳнинг икки қаноти вакиллари билан Эрон Инқилоб Гвардиячилари ва Ливаннинг Ҳизби делегация ўртасида иттифоқ тузилган. Қатар ва Эрон ўртамчилигида имзоланган бу иттифоққа кўра, Идлибнинг Куфриё ва Фавъа районларидан аҳолининг чиқиб кетиши эвазига Сурия режими жангчилар билан юзлаб маҳбусларни озод қилади. Бу жангчилар Дамашқ атрофидаги Забадоний, Мадая ва Балудон райони жангчиларидир.
Эй Ислом диёри маркази бўлмиш Шомдаги мусулмонлар!
Бу иттифоқ тафсилотлари қандайлигидан қатъий назар, қонхўрлар билан бўлган ҳар қандай сулҳ ва иттифоқларнинг нақадар хавфлилиги, улар Шом қўзғолонини мусибат ва вайронадан ўзга нарсага етакламагани каттаю, кичикка яхши маълум. Бундан ташқари бу иттифоқ ва сулҳлар аёллар, болалар ва қариялар қотилига қонунийлик тусини бериб, режим умрини узайтиради, қўзғолончиларни Американинг сиёсий ечими кўчасига буриб юбориб, у ердан қайтиб чиқа олмайдиган қилиб қўяди… Ахир, кўриниб турибдику, қонхўр режим билан ўт очишни тўхтатишга эришиш йўлида АҚШ ҳамма имкони ва воситалари билан уринди, унга Россия ёрдам берди, қўзғолончиларни ҳолдан тойдирди, сўнг йўқ қилиш мақсадида ораларида низо уруши оловига ўт қалади…
Диққат билан кузатган киши шунга гувоҳ бўладики, Россия курд иттифоқчилари билан турк кучлари ва Сурия Озод армияси ўртасида эҳтимолли тўқнашув келиб чиқмаслиги учун ўз кучларини Ҳалабнинг ғарбий қисмидаги россияпараст суриялик курд кучларига қарашли Ифрин минтақасига жойлаштириши лозимлигини таъкидлаётган бир пайтда бу иттифоқ ҳам пайдо бўлди. Бундан ташқари, айни иттифоқ курдларнинг «Халқ Мудофааси отрядлари» қўмондони Сабон Ҳунинг баёноти билан ҳам бир вақтга тўғри келди. У «Ҳаёт» газетасига берган баёнотида «Сурия демократик кучлари»нинг Жайшул Ҳур ва қабилалар ёрдами ҳамда ҳаводан русларнинг қўллаб-қувватлови остида Идлибга етиб боришига ишонишини билдирди. Шунга биноан айтиш мумкинки, Кафарё ва Фавъадан фуқароларнинг чиқарилиши ва у ерда ҳарбийларнинг қолдирилиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки, Идлибга қарши ҳар қандай эҳтимолли урушда шу ҳарбийлар ишга солинади. Хусусан, бу ҳарбийларга катта миқдорда қурол-яроқ ҳам қолдирилади. Чунки учоқлар вақти-вақти билан бу минтақаларга қуролларни ташлайди. Бу барчага маълум нарса.
Эй муборак Шом заминидаги мусулмонлар!
Сиз қўзғолонингизни ўз уй ва минтақаларингизни тарк этиб, бошқа минтақада яшаш мақсадида бошламадингиз, балки, Шом тоғутини ағдариб, харобалари устида Аллоҳ бошқарувини барпо қилиш мақсадида бошладингиз. Қўзғолонингизни бугун шу аҳволга олиб келиб қўйган нарса, заифлик ёки ожизлик эмас, балки жиддий ҳаракат қилмаганлик натижасидир. Бас, Шом тоғутини ағдариш учун энди жиддий ҳаракат қилишингиз шарт. Зотан, бу тоғутнинг бир минтақа кетидан иккинчи минтақа аҳлини қувиб чиқарганини, ҳамон шундай қилишда давом этаётганини халқаро ҳамжамият кўриб-эшитиб турибди, ҳатто у қўзғолонингизга қарши тоғут билан тил бириктиряпти ҳам… Бинобарин, халқаро ҳамжамиятга қилинган ҳар қандай оҳ-воҳ, сиёсий худкушлик бўлиб, ҳаммани ҳалокатга олиб боради. Шубҳасиз, Шом тоғути билан тузиладиган ҳар қандай сулҳ ҳам жарликка элтади. Шунинг учун, вақт кеч бўлмасдан олдин, бундай ишларга чек қўймоқ лозим. Бунинг йўли эса, холис бир сиёсий етакчилик остида жиддий ва холис ҳаракат қилиш, «қўллаб-қувватловчи» давлатлар босимларидан сақланиш, қўзғолонни кўзланган мақсадидан оғдиришга бор кучларини сарфлаётган итоатгўй ва разил етакчилардан узоқ юриш билан бўлади. Аллоҳ Таоло бундай деди:
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг, билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва албатта Унинг олдига тўпланажаксиз. Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info