Путин: Суриядаги хорижий жангчиларнинг қарийб ярми Россиядан борган

373
0

Путин: Суриядаги хорижий жангчиларнинг қарийб ярми Россиядан борган

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг “Мир” телеканалига берган интервюсида Сурия ва Афғонистондаги вазият ҳақида, шунингдек Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳақида тўхталиб ўтди. Президент Путиннинг таъкидлашича, Сурияда жанг олиб бораётган хорижий жангчиларнинг аксарияти МДҲ давлатларидан борган.

“Турли маълумотларга кўра, Сурияда 20 минг хорижий жангчилар бор. Улардан қарийб 10 мингтаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидан боришган. 9 мингтаси, яъни деярли ярми Россиядан борган. Бу одатда КХШТ минтақасига тўғри келади”, деди Владимир Путин.

Россия президенти бу инсонларнинг реал ва катта таҳдид эканлигини қайд этар экан, Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари, уларнинг ортга қайтишларини минимум даражага туширишга қаратилиши лозимлигини таъкидлади.

Туркистон: 

Путин Ўрта Осиё давлатларига “емаган сомсалари” учун пул тўлатмоқчи. У, Россияни халқаро сиёсий аренасидан сирғаниб тушиб бораётган ҳолатидан сақлаб қолиш учун Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби ўз таъсири остида бўлган мамлакатларга босим ўтказиш орқали улардан, Ғарб оламига қарши глобал қаршилик фронти тузиб олмоқчи. Бунинг учун хавфсизлик координациялик алоқалар кучайтирилиши ёки ўша давлатларнинг хавфсизлик тизимлари Россиянинг ФСБси таъсири остида иш олиб боришга рози бўлишлари керак. Яъни, Петербургда бошланган қўпорув амалиётлари бутун коалициялик фронт бўйлаб давом этиб бориши керак. Шунингдек, Россия Ўрта Осиё ишчи муҳожирларини элакдан ўтказиб бораётганида, Ўрта Осиё мамлакат хавфсизлик кучлари ҳам “исломий хавф хатарларга ҳамкорликда қарши кураш” номи остида ҳаракатларни кучайтириб боришлари керак. Бунинг учун ушбу коалиция мамлакат хавфсизлик хизматлари ҳам, ўз юртларида фуқороларини исломий ҳаракат вакилларидан хавфсирайдиган ҳолатни пайдо қилиб олишлари керак бўлади. Яъни улар ҳам бир қатор қўпорув амалиёдлари уюштириб, матбуот ҳужумлари остида Россия сингари ёлғон хабарлар тарқатиб, халқларини бузуқ муҳитга ишонтиришга ҳаракат олиб боришлари керак.

Путин бу давлат раҳбарларини, “…акс ҳолда Ғарб сақофати устимизга бостириб кириб, барча минтақада рангли инқилоб уюштиришади”, деб ишонтирмоқчи бўляпти. Аслида бостириб кириб келаётган Ғарб сақофатига қарши, фақат ўз сақофатининг асоси бўлган мафкуравий кураш асосида қаршилик қилиши керак эди. Лекин вазият ҳақиқати ундай эмас. Путин, фақат ўзининг етакчи режимини сақлаб қолиш учун қайғуряпти! Фақат ўзини ва бойлигини сақлаб қолиш учун биз томондан ва бизларнинг қўлларимиз билан ўз фуқороларимизни портлатиб юборишимизни талаб қиляпти. Путиннинг талабига кўра, бу иш бутун бир минтақани ўзи ичига олиши лозим, фақат Россиянинг ўзини ҳам эмас!

Биз таҳлилларимизда, вазиятга кўра Путин томонидан Россия бўйлаб қатор қўпорув ишлари уюштирилиши ҳақида айтиб келаётган эдик. Бир оз адашган кўринамиз. Путин бу сафар нафақат Россия бўйлаб, балки Қозоғистон ва Ўрта Осиё бўйлаб портлатиш ишларини режалаштираётганга ўхшайди. У минтақада хавфсизлик ҳамкорлиги ҳаётий зарурат бўлиб қолди деб, барча хавфсизлик тизимларини ўз таъсири остига олмоқчи.

Путин бу мақсадига эришиш учун ушбу давлатларнинг ички ишларига очиқ ва бевосита аралашиши керак бўлади. Бунга эришиш осон иш эмас. Демак эндиги буларнинг ҳаракатлари, шу мақсадни рўёбга чиқариш учун муҳит таёрлашга қаратилади. Яъни вазиятни чалкаштириб юбориш, қўпорув хатарларини пайдо қилавериш билан фуқороларини доимий қўрқувда ушлаб туриш, ваниҳоят қатор қўпорув амалиётлари уюштира бошлашга қаратилади. Путин, фақат шу йўл билан ўзимизни Ғарб сақофий инқилобий юришидан сақлаб қола оламиз, деб, Ўрта Осиё давлат раҳбарларини ишонтирмоқчи бўляпти. У, фақат ўзи учун келаётган хавфни, барчамиз учун хавфли вазият деб жар соляпти. Акс ҳолда ишчи муҳожирларингни қайтара бошлайман, шунда сизлар ишсизлар колониясига айланиб қоласизлар, деб зимдан қўрқитиб келяпти. Шунга қарамай Путиннинг ҳозирги дунё сиёсатидаги ва ички сиёсатидаги аҳволи яхши эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here