Сакнт-Петербург метросидаги портлашни худкуш амалга оширган эмас

546
1

Сакнт-Петербург метросидаги портлашни худкуш амалга оширган эмас

  Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Санкт-Петербург метросидаги потлаш бўйича дастлабки хулосани маълум қилишди. Мутахасиссларнинг фикрига кўра, портловчи мослама худкуш томонидан ҳаракатга келтирилган эмас.

 “Бундай хулосага келинишга ходиса жойида худкушнинг жасади топилмагани асос бўлди. Биласизми, агар инсон ўзида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирадиган бўлса, айтиш мумкинки, у ўзига хос тан жароҳати олади. Шунчаки, уларни адаштириб юбориш мумкин эмас”, – деди “РЕН ТВ”га хулосадан хабардор манба.

 Шунингдек, экспертлар бомба нимадан ташкил этилгани тўғрисида ҳам хулоса билдиришди. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи модда 300 грамм тротил эквиваленти қувватига эга бўлиб, инсон танасига жароҳат еткизувчи кичик метал жисмлар билан қопланган бўлган. Портлаш қуввати кучли бўлмаганини портлаш содир бўлган вагон “шишиш таъсир” деб аталувчи шикаст олмаганлиги ҳам тасдиқлаб турипти.

 “Эсингиздами, бир неча йил олдини Москва метросида содир этилган теракт натижасида  вагонлар қандай ҳолга тушган эди. Бугунги портлаш – анча кучсиз”,- дея тушинтириб ўтди мутахассис.

 Дастлабки хулосаларга кўра, жиноятчилар бомбани метро вагонида қолдириб кетишган. Портлаш таймер ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкин.

 Махсус хизмат таҳминича, жиноят ортида тарқоқ, ўзаро боғлиқлиги йўқ “мухтор ўнг қанот фаоллари” деб номланган нео-неонацист гуруҳлар турган бўлиши мумкин.

 “Қаердадир бирор нарсани портлатишади, қаердадир кимнидир ўлдиради. Даставвал улар кўпчилик эди, аммо кейинчалик жуда кўпи панжара ортига ташланди. Ҳозир авлод алмашиши рўй берди, янгилари пайдо бўлди”,- деди РЕН ТВ суҳбатдоши.

Туркистон: 

3 апрел куни амалга оширилган Петербург шаҳар метросидаги қўпорув амалиёти ортидан, юзлаган Ўрта Осиё мигрантлари таъзийқ остига олинмоқда. Худқушлик билан ўзини портлатиб юборганликда айбланаётган шахс Россия фуқороси Акбаржон Жалилов эканлиги барча рус расмий ахборот воситалари  тарафидан эълон қилиб юборилди. У йигит Қирғизистонда туғулиб, кейин Россияга кўчиб келган эканлигини даъво қилиб, Қирғиз ҳукуматини ҳам беъзовта қилишди. Ваҳолангки, марҳум Жалиловнинг жасади, унинг ўзида портловчи моддани портлатмаганини кўрсатиб турган экан. Худкушчининг жасади бир неча бўлакларга бўлиниб кетиши керек эди. Буни Қирғизистонда Хитой элчихонасини эшиги олдида машинада ўзини портлатиб юборган худқушчининг бир қўли 50 метр нарида ётганини расмий телекўрсатувдан кўрган эдик.

Россия хавфсизлик хизмати ҳали ҳеч қандай экспертиза хулосаси чиқмай туриб, А. Жалиловни айбдор деб эълон қилиб, у билан алоқада бўлган барча танишларини хунук ҳолатда қамоққа ола бошлади. Эътибор берсангиз, унинг қўл телефони портлаб кетган бўлишига қарамай, у билан телефон орқали алоқада бўлган одамларни қамашяпти. Демак бу йигит илгаридан махсус хизмат назорати остида юрган.

Юқоридаги экспертиза хулосалари эътиборга олинса, рус расмий мулозимлари Қирғизистондан ва Жалиловлар оиласидан кечирим сўрашлари ва ўлдирилган Акбаржон учун хун тўлашлари керак бўлади. Албатта рус томони Қирғизистон мамлакатини, фуқороларини ва давлатини ҳурмат қилса!!!

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here