Сурияда яна кимёвий қурол қўлланилди.

695
0

0

АҚШ БМТдан Сурия ҳукумати қўшинлари тарафидан кимёвий қурол қўлланганлиги ҳақидаги таҳминни дарҳол текшириб кўришлигини талаб қилмоқда.

“АҚШ Сурия ҳукумати кучлари тарфидан қилинган ҳужумдан юзлаган суриялик граждан шахслар ҳалок бўлганлиги ҳамда бундай кўпсонли қурбонликлар сабаби кимёвий қурол қўлланганлиги эканлиги ҳақидаги ҳабарлардан қаттиқ хавотрдадир. Биз қўшимча маълумотлар йиғиш учун тезкор амалиётлар олиб бормоқдамиз”, – байён қилди Оқ уй вакили Джошуа Эрнст.

“АҚШ ҳар қандай кимёвий қурол қўлланишлигини кескин қоралайди. Бундай қурол қўллаганлар жавобгарликка тортилишлари керак. Биз бугун БМТдан бу янги айбловларни дарҳол текшириб кўришини расман талаб қиламиз”, – деди вакил.

Россия ташқи ишлар министрлигида эса кимёвий қурол қўлланилганлиги ҳақидаги бу хабарга ўзгача шарх берилди. “Охирги кунларда ҳукумат қўшинлари тарафидан жангариларга қарши турли йўналишларда, шу жумладан Дамашқнинг шарқий қисмида ҳам, фаол амалиётлар олиб борилди. 21 август куни эрта тонгда шахарнинг бу қисмига қарата жангарилар эгаллаб турган позициялардан, 19 март куни Хон Ал-Асалга отилган, хозрича аниқланмаган захарловчи кимёвий моддали қўлбола ракетага ўхшаш ракета учирилган”, – деди Россия ташқи ишлар министрлиги расмий вакили Александр Лукашевич.

У “ёлланган маҳаллий ахборот воситалари” дарҳол бутун масъулиятни ҳукумат тарафига юклаб тажовузкорона маълумот ҳужумини бошлаб юборганликларини такидлади.

“Бунинг барчаси, ҳар қандай йўл билан БМТ Хавфсизлик Кенгашини режим душманлари тарафига ўтишликка мажбурлашликка ва шунинг билан Женева конференциясини чақиришлик имкониятларини йўққа чиқаришликка қилинаётган ҳаракатга жуда ўхшайди”, – баён қилди дипломат.

Аввалроқ, Сурия мухолифатчилари баёнотларига таяниб, ҳукумат қўшинлари Дамашқ ёнида кимёвий қурол қўллаганлиги ҳақида маълум қилинган. Мухолифат жангчилари журналистларга бу ҳужум натижасида 300га яқин одам ҳалоқ бўлганлигини айтишган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here