Атамбаев парламентни тарқатиб юбориш тарафдори эканлигини маълум қилди

620
0

Атамбаев парламентни тарқатиб юбориш тарафдори эканлигини маълум қилди

Алмазбек Атамбаев давлат мукофотларини топшириш маросимида “Онугуу-Прогресс” фракцияси етакчиси Бакит Торобаевнинг парламентни тарқатиб юбориш борасидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

 Аввалроқ, 1 март куни Жогорку Кенеш йиғилишида Омурбек Текебаевнинг ҳибсга олиниши муҳокама қилинган ва Торобаев парламентнинг муаммоларни ҳал эта олишини шубҳа остига олган эди.

 “Агар биз ҳеч нарса қила олмасак, парламентни тарқатиш ва янги сайловлар ҳақида эълон қилиш керак”,- деган эди Торобаев.

 “У бу гапни ўз тарафдорлари учун гапирди, лекин мен унинг бу таклифини қўллаб-қувватлайман”,- деди Алмазбек Атамбаев.

 “Ҳурматли депутатлар, айтишганидек, қарға қарғанинг кўзини чўқимайди. Балки, Торобаевни қўллаб тарқалиш керакдир? Унда қонунни ҳурмат қилиб, мамлакат келажагини ўйлаб, халқ учун ишлашда давом этинг, худо ҳаққи! Агар сизга ҳақиқат керак бўлмаса, халққа керак. Агар сизга тинчлик ва барқарорлик керак бўлмаса, бу одамлар учун керак!”,- деган Алмазбек Атамбаев.

 Туркистон:

Атамбаевнинг бошқа чораси йўқ. Яъни, Текебаев ортидан бирин кетин бошқа лидерларни ҳам сиёсий қувғинга олади. Президент сайловигача муҳитни ўз мақсадига мувофиқ қилиб таёрлаб олмаса, яъни ўрнига меросхўрини тайинлаб олишига қарши барча тўсиқларни олиб ташламаса, унинг ўзи ва командаси жуда ёмон оқибатларга дучор бўлади.

Вақтинчалик ҳукуматнинг ҳокимиятга келишида Россиянинг роли жуда катта бўлган. Бакиев  АҚШ авиабазасини чиқариб юборишга жураът қила олмаганини кечира олмаган Путин уни мухолиф кучлар билар ҳамкорликда қувғинга дучор қилган эди. Ўша пайтда Бакиев ҳозирги Атамбаевга нисбатан бир неча баробар кучлироқ салоҳиятга ва таъсир қувватига эга эди. Шунинг учун мамлакатнинг жанубий қисмида Бакиев тарафдорлари кучли қаршилик олиб боришди. Шунда вақтинчалик ҳукумат, яна Россиянинг ёрдами билан Ўзбек миллатига қарши Ўш воқеъасини атайин келтириб чиқарди. Шуларнинг ҳаммаси Россиянинг бошчилиги, лоиҳаси ва моддий кўмаги остида ўтказилганига, Атамбаев вақтинчалик ҳукумат аъзоси сифатида тирик гувоҳ бўлган.

Ҳозирги Қирғизистонда шаклланиб бораётган сиёсий вазият яна 2010 йилни эсга солмоқда. Атамбаев ҳам буни сезиб турибди. Шунинг учун у Россиянинг ўзи устидан чиқарадиган ечимини кутиб турди. Путиннинг розилигини олгач, Омурбек Текебаевни ноқонуний йўл билан қамашга журъат қилди. Энди мухолиф элита вакилларини таҳдид остига олиб, уларга сиёсий босим ўтказишга ҳаракат бошлашга тараддуд кўра бошлади.

Лекин Атамбаев таваккал қиляпти. Чунки Россиядан ташқари Ғарб дунёқарашига эга етакчи мамлакатларнинг таъсирлари ҳам бор. Улар ҳам, Қирғизистоннинг бир неча тармоқларида таъсир қувватларига эга. Масалан, таълим программалари, нодавлат ташкилотлар фаолияти, матбуот тизимлари, грант ва бошқа кўринишдаги моддий ёрдам кўрсатиш программалари воситаси билан ўз сақофатларини олиб кириб келишяпти. Улар Қирғизистондаги рус сақофатидан бўшаб қолган сақофий бўшлиқни мумкин қадар тўлдириб боришга ҳаракат қилиб келишяпти.

Шунинг учун Атамбаевнинг Путинга таваккал қилиб бошлаб юборган бу репрессив ҳаракатларини, Ғарб олами ўзига қарши сақофий ва сиёсий репрессив кураш деб қабул қилиши мумкин. Ўшанда улар вазиятни рангли инқилоб деб номлаб олган давлат тўнтариш амалиёти томон буриб юборишга ҳаракат қилишади.

Хуллас, Қирғизистонда вазият тобора кескинлашиб, фақат моддий (молиявий) кўмак бериш билан вазиятни издан чиқариб юбориш мумкин бўлган муҳит юзага келмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here