Терроризмга қарши кураш давлат дастури ишлаб чиқилди

493
0

Терроризмга қарши кураш давлат дастури ишлаб чиқилди

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар қилишича, терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича давлат дастурининг якуний варианти икки ҳафтадан сўнг тақдим қилинади.

 “Sputnik” сайти хабарига кўра, Бош вазир ўринбосари Жениш Разаков жума, 3 март куни дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича муассасалараро ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув ўтказди.

 Учрашувда Разаков, халқаро терроризм ва диний экстремизм Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун катта таҳдид бўлиб, тегишли давлат органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб қилади. Шунинг учун ҳам давлат дастурининг қабул қилиниши ўта муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Туркистон:

Қирғизистон сиёсатида яна кризис ҳолати кучайиб боряпти. Ҳар сафар ҳокимият алмашиб кетиши мумкин бўлган ҳолат пайдо бўлаётганида, ҳукумат вазиятдан қутулиб қолиш мақсадида Ислом ва мусулмонларга бўҳтон уюштириш лоиҳаларини ишлаб чиқади. Мақсади, ўз жинсидан бўлган мухолиф қувватга қарши кураш имкониятини кучайтириб олишдир. Яъни мусулмонлар томонидан ёлғон хавф хатар келаётгандек муҳит пайдо қилиб, экстремистик ҳаракатларга (куч билан ҳокимиятни босиб олувчиларга) қарши янги қонун ва дастурлар қабул қилиб олиш.

“Экстремистик” ҳаракатлар деганда улар, “тўсатдан юзага келган ҳар қандай фовқулодда ҳолатлардан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан ҳокимиятни эгаллаб олиш ёки шунга ҳаракат қилиш” деган тушунчани айтишади. Ҳозир ҳам, илгариги икки маротаба –  ўзлаларининг таъбири билан айтганда – “экстремистик” йўл билан ҳокимият босиб олинганида ҳам, мусулмонлар ҳокимиятни ноқонуний йўл билан қўлга киритиш учун уриниб ҳам кўришмаган. Ҳеч қачон, ҳатто сиёсий бўшлиқ пайдо бўлиб, мусулмонларда жуда катта қувват ва имконият бўлиб турганида ҳам бу каби ҳаракатлар мусулмонлар томонидан амалга оширилгани кузатилмаган!

Биринчи президент Акаевни қувиб юборишганларида, Омурбек Текебаев “биз экстремистик йўл билан ҳокимиятни олиб қўйдик, бу каби жиноий ҳаракатни бошқа такрорламаслигимиз керак” деган эди. Кейинги, иккинчи президентни ҳам, худди аввалгисини қувганларидек яна “экстремистик” ҳаракатлар билан қувиб юборишди. Аммо Текебаев ҳам, бошқаси ҳам, бу жиноятлари учун халқ олдида ўзларини айбдор ҳис қилишганлари йўқ. Бу гал кечирим ҳам сўраб ўтиришмади!

Энди учинчи маротаба, яна “экстремистик” кучлар йиғила бошлаяпти. Улар орасида мухолиф кучлар ҳам, ҳокимият вакиллари ҳам, аввалги (қувган ёки қувилган) элита вакиллари ҳам ва аввалги “экстремист” қўзғалончилар ҳам бор!   

Юқорида айтиб ўтилган дастур аслида биз мусулмонларга қарши эмас, аксинча ўзларига қарши ишлаб чиқиляпти! Мустамлакачи Ғарб системасини алақситиш ва ғазабини келтирмаслик учун, “терроризм, экстремизм” каби ўша кофир хожалари топиб берган иборалардан фойдаланиб, мусулмонларга қарши лоиҳалар тузушяпти. Қонунлар, фақат ўз креслоларини ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам сақлаб қолишни кўзлаган ҳокимият вакилларининг ҳимояси ва манфаатларига хизмат қилади холос. Лекин бу ифлос мақсадларига эришиш учун бир қанча мусулмонларга азият беришади. Ҳатто, қўпорув ишларини амалга ошириб, мусулмонлар номидан одамларга зарар етказишлари ҳам мумкин. Яъни бу амалпараст ифлос табиатли етакчи гуруҳ ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун жуда ёмон ишларга тайёр туришибди.

Демак, юқоридаги ва яна бошқа шу каби маънони англатадиган дастур ва қонунлар аслида исломий хавф хатар борлиги учун ишлаб чиқилаётгани йўқ. Балки, Ислом ва мусулмонларнинг оламий ҳимоя тизими йўқ эканлигидан фойдаланиб, демократияга асосланган қувватларни бартараф этиш каби ифлос мақсадлари йўлида уларни қурбон қилиб юборишмоқчи. Худди мустамлакачилар ўз мақсадларига эришиш йўлида Аракан, Сурия, Фаластин каби исломий ўлкаларда мусулмонларни оммавий қирғин қилиш услубини амалга оширишаётганлари каби, Қирғизистон ҳам мусулмонларга қарши ёлғон ва ясама дастур ишлаб чиқмоқчи. Улар куфр системасининг асосий қуроли бўлган демократик принципларга қарши иш олиб боришаётганларини яшириб, Ислом ва мусулмонларни восита қилиб, куфр кўрсатиб берган “терроризм, экстремизм” тариқати билан бир бирларига қарши кураш олиб боришяпти.

Ислом ва мусулмонларнинг хорлигининг сабаби исломий манфаат ва қадриятларни ҳимоя қилувчи исломий давлатнинг йўқлигидир! Буни, эркакни эркакка уйланишини қоралашдан қўрқадиган ҳокимларимизнинг Исломни ва мусулмонларни устидан қўрқмай хоҳлаганларича бўҳтон мағзаваларини ағдариб юбориш сингари ҳаракатларидан англаб олиш қийин эмас!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here