Трамп Исломга қарши курашни кучайтириш ниятида

536
0

Трамп Исломга қарши курашни кучайтириш ниятида

АҚШ президенти Доналд Трамп Флорида шататида жойлашган Мак-Дилл ҳарбий ҳаво базасида нутқ сўзлаб, Исломга қарши курашни кучайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. У террорга қарши кураш ҳақида сўз юритар экан, “террор” сўзига “Ислом” сўзини қўшиб “Исломий терроризм”, дея талқин қилди.

 “Бугун биз (иттифоқчиларимиз билан биргаликда) бирдам эканлигимиз ҳақида қотил ва бузғинчи кучга (Исломга) сигнал юборяпмиз. Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари албатта улар устидан ғалаба қозонади. Радикал исломий терроризм устидан ғалаба қозонамиз. Биз уларнинг мамлакатимизда илдиз отишига йўл қўймаймиз”, деди Трамп терроризмга қарши кураш ҳақида қилган нутқида.

“Террорчилар жамоий қатлиом қилишга киришадилар ва бутун дунёда ифлос ишларини амалга оширадилар”. “Улар 11 сентябр ва Бостон ҳужумлари сингари ҳамда Европа бўйлаб уюштирган террор ҳаракатлари каби мамлакатимизга ҳужум қилиш ниятидалар” дея қўшимча қилди у.

Трамп Европада террористик ҳужумлар “нопок матбуот” бунга аҳамият бермайдиган даражада мунтазамлик касб этганлигига ишора қилди. Шунингдек, У АҚШ армиясига қарата “Сизларнинг орқангизда биз турибмиз. Ҳарбий имкониятингизни кучайтирамиз. Сизлар бизнинг қаҳрамонларимизсиз”, дея армияни янги ҳарбий техник жиҳозлар билан таъминлашга қасд қилганлигини таъкидлади.

Трампнинг таъкидлашича, “МаcДилл” базаси АҚШ Марказий қуролли кучлари қўмондонлигининг қароргоҳини ўз ичига олади ва хусусан Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги ҳарбий операциялар учун масъул вазифасини ўтайди.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати НАТО иттифоқини кучли шаклда қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. Оқ Уйнинг эълон қилишича, Трамп телефон орқали НАТО бош котиби Женс Столтенберг билан суҳбат ўтказиб, Вашингтон НАТОни қўллаб-қувватлашини билдирган. Бироқ у НАТО иттифоқининг барча аъзолари ўз зиммаларидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ ва муносиб тарзда тўлаб қўйишларини талаб қилган.

“Президент Трамп НАТО бош котибига АҚШнинг НАТО иттифоқини қўллаб-қувватлашини билдирди. Икки раҳбар иттифоқнинг барча аъзолари зиммаларидаги молиявий мажбуриятларини бажариш имкониятларини муҳокама қилишди”. “Томонлар ҳамкорликда ҳаракат олиб боришга ва НАТО олдида турган барча муаммоларни олиб ташлаш учун мувофиқ иш юритишга келишиб олдилар”, дейилади Оқ уйдан берилган баёнотда.

Бундан аввал Трамп, хусусан сайлов кампанияси давомида НАТОнинг эскириб қолганлиги ҳақида бир неча марта айтиб ўтганлиги диққатга сазовордир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here