Ижтимоий тармоқларда цензура
Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, йирик ижтимоий тармоқлар ўзлари экстремистик ва террористик деб билган контентларга қарши ҳамкорликда қарши курашни бошлаган. Ҳамкорлик асосан АҚШнинг тўрт йирик технология ширкати YouTube, Facebook, Twitter ва Microsoft ширкатлари ўртасида тузилган.
Мазкур ташаббусга кўра, юқорида номи келтирилган ширкатлар тарафидан террорчилик билан боғлиқ ёки экстремистик ғояларга ундовчи деб топилган сурат ва видеолар ўчириб ташланади. Экстремизм ва терроризмга қарши кураш доирасида Twitter микроблоги 2016 йил феврал ойидан август ойигача 235 минг ҳисобни тўхтатиб қўйгани айтилмоқда. Бундан ташқари “эктремистик” ва “террористик” постларни назорат қилиб турувчи гуруҳлар сони оширилган.
“Бизнинг истеъмолчилар учун мўлжалланган хизматларимизда террорчиликни тарғиб қилувчи контентлар учун ўрин йўқ”, дейди Twitter ижтимоий тармоғининг матбуот котиби.
Шу ерда “Террорчиликни тарғиб қилувчи контентлар” эмас, балки “террорчиликни ёритувчи контентлар”, дейилганда тўғрироқ бўларди. Чунки сўнги олинган хабарларга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти АҚШ, Россия, Эрон ва Асад шабиҳаларининг Ҳалабда амалга ошираётган террорларга эътиборни жалб қилиш учун Twitter ижтимоий тармоғида бошлаган “Эй ҳарбийлар, Ҳалабга олға” ҳештаги Twitter микроблоги тарафидан цензура қилинган. Бу ҳақида Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раиси Маҳмуд Қор маълум қилди.
“Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти сифатида биз Сурия масаласини ҳал қилиш ва Ҳалаб қирғинини тўхтатиш учун аниқ-тиниқ ечимни таклиф қилган эдик. Туркия халқи ва мусулмонлар бизнинг чақирувимизни юқори даражада қўллаб қувватлашди. Бироқ Twitter микроблоги бу ишга аралашиб “Эй ҳарбийлар, Ҳалабга олға” ҳештагига цензура қўйиб, куннинг долзарб мавзусидан пастга тушириб қўйди”, дейди Маҳмуд Қор.