Ўзбекистон делегацияси Ўш шаҳрига сафар қилади

595
0

Ўзбекистон делегацияси Ўш шаҳрига сафар қилади

  2016 йилнинг 26 октябр куни Ўзбекистон республикаси бош вазири ўринбосари Адхам Икрамов бошчилигидаги делегация икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрида бўлади.

 Президент девони, ҳукумат, ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат ва ижтимоий тузилмаларнинг вилоятдаги бўлимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ишбилармон доира раҳбарлари, фермерлар, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат арбобларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг юқори мансабдор шахслари ва қўшни Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари вакилларидан иборат делгация билан учрашув ва музокаралар ўтказади. Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар ва чегара ҳудудларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

  Маълумки, 1 октябрь куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Андижон шаҳрига ташриф буюрган эди. Учрашув якунларига кўра ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here