ИИВ 10-бўлим бошлиғи қурол сотган учун ҳибсга олинди

609
0

 ИИВ 10-бўлим бошлиғи қурол сотган учун ҳибсга олинди

 Қирғизистон республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Абдуқодировнинг матбуот анжумани чоғида маълум қилишича, бир гуруҳ ҳарбийлар билан бирга қурол сотганлиги учун Ички ишлар вазирлигининг 10-бўлими бошлиғи ҳибсга олинди.

“Дарҳақиқат, истеъфодаги чегара хизмати ҳарбийлари билан бирга чегара қўшинлари ҳарбий бўлинмасидан қурол сотганликда гумонланиб ИИВ 10-бўлим бошлиғи ҳибсга олинди. Айни пайтда жиноий иш ҳужжатлари ҳарбий прокуратурага топширилди. Тергов махфий олиб борилаётгани учун ҳеч қандай изоҳ бера олмаймиз”,- деди Абдуқодиров.

 Бундан ташқари, чегара хизмати омборидан қурол ўғирлагани сабабли 26 нафар зобит ва прапорщиклар ўз лавозимидан озод қилинди.

Туркистон: 

Қирғизистон давлати кундан-кунга ишончини йўқотаётган давлатга айланиб боряпти. Ўтган йили призидент апаратининг бошлиғи билан яна бир депутат қамоққа олинди. Улар жиноятчи сифатида турмада ўтирган Бишкекнинг аввалги мерининг номидан 100 минг доллар пора олаётиб қўлга тушган эди. Аввалроқ эса Қирғизистон парламентини бир неча йил бошқариб келган “жогоргу кенеш” спикери қамоққа олинди. У ҳам, давлат мулкларини ўз манфаати йўлида ишлатиб юборганликда айбланган. Қирғизистоннинг собиқ президентлари Асқар Акаев ҳам, Курбанбек Бакиев ҳам ва уларнинг атрофидагилари ҳам, миллиардлаган пулларимизни олиб чиқиб кетишди. Улар ҳозирда  ўша бизлардан ўғирлаб олиб қочиб кетишган пуллари билан яна ҳукуматни эгаллаб келишаяпти. Бакиевчилар яна вазир, депутат, губирнатор бўлиб бирин кетин ҳокимиятни эгаллашяпти.

Милиция ходимлари тарафидан охирги вақтларда жуда кўп жиноятлар содир этиляпти. Улар Ўшда ҳатто бандит ва рекетлар билан аралашиб, милиция ходимларидан иборат бандитлар группаларига айланиб боришяпти. Спорт клублари ҳам юқори лавозимли орган етакчиларининг ҳомийлиги остида иш олиб боришади. Улар содир этишаётган ёки шу вақтгача содир этишган жиноятларининг деярли бирортаси ҳам ҳалигача очилган эмас. Мисол учун миллионлаган савдогарларнинг пуллари ўғирланди, талон-тарож қилинди. Бирортаси топилгани йўқ. Чунки бу каби ифлос ишларни шу каби ифлос орган ходимлари бажаришади. Аслида улар спорт билан шуғулланган бандит йигитлар бўлиб, уларга орган гувоҳномаси элни тунашаётган пайтларида  расмиятчилик ва ҳимояланиш учунгина керак бўлади. Буларнинг ҳомийлари эса, вазирликка қараб кўтарилиб боришаверади. Чунки ҳукумат учун фарқи йўқ, сайловда ёки тартибни сақлаб туришда бўладими, халқни босим остида ушлаб турадиган қувват бўлса бас. Улар халққа нисбатан зулм билан тартибни сақлашадими, қонунга риоя қилишадими ёки оёғ ости қилиб юборишадими, бунинг фарқи йўқ. Муҳими, сайловда овоз олиб беришни эплашса ва халқни сукут қилиб туришини кафолатлашса бўлди.

 Июль ойида, Жалолабод вилоятидаги 10 бўлимнинг мигрантлар бўйича бўлим бошлиғи майор Бекжон Ажикулов Хитой фуқороси бўлган Уйғур савдогарни ўғирлаб кетганликда айбланган эди. Энди эса, Бишкек ИИМнинг 10 бўлим етакчиси бир қатор ҳарбий хизматчилар билан бирга қурол сотаётган вақтида қўлга олинди. Октябр ойининг бошида собиқ мудофаа вазири, ҳозирда мудофаа ишлари бўйича қўмита раиси Кенжисариевнинг ҳайдовчиси, 3 дона автомот сотаётиб қўлга олинди.

ИИВ матбуот бўлимининг 21 октябрда тарқатган маълумотга кўра, йил бошидан буён сентябрь ойига қадар, фуқоролар томонидан орган хизматчилари устидан 1840 нафар шикоят келиб тушган. 55 нафар орган ходими ишдан ҳайдалиб, 71та ходим ишдан бўшатилган. Бундан ташқари 1318 орган хизматчиси жазога тортилиб, 693 материал терговга жўнатилган. Буларнинг ичидан 81 жиноий иш қўзғатилган. Шунга қарамай ҳукумат ўзини ва фуқоролар хавфсизлигини ва уларни устида жиноий ишларга қарши курашиш вазифасини шу жиноятчиларга, яъни орган ходимларига тўлиқ топшириб қўйди. Юқоридаги шикоятлар юзта мазлум фуқоронинг биттаси томонидан ёзилган. Демак бу зулмлар камида юзга кўпайтирилади. Орган устидан олиб борилаётган ишлар эса аксинча, бир қанча кам қилиб кўрсатилади ёки умуман ёпиб юборилади. Майли айтилаётган кўламдаги аризалар ёки жиноий ишларнинг ярми ҳатто учдан бири исломий одамлар томонидан содир этилганида борми….

Ҳукумат яъни вазирлар бу ишларга кўз юмибгина қолмай, балки жиноятчиларга ҳомийлик ва улар билан шерикчилик қилишади. Чунки бу ходимларнинг ифлос ишларидан тушган даромадлар юқоридагилар билан бўлинади.

Бузуқ кучлар бир муслима ёки мусулмоннинг бирор ножўя ҳаракати учун бутун мусулмонларни айблашга ҳаракат қилишади. Президент, вазир, депутат ёки Орган ходимларининг жиноий  ишлари учун фақат ўша одамни айбдор деб, қолганлари уялмай ифлос ишларида давом этаветишади. Ахир бир жиноий ишни мусулмон қилса ҳам, кофир ёки мунофиқ қилса ҳам натижаси ўзгармайди. Яъни у бирор одамни ўлдирса, уни ким ўлдиргани аҳамиятли эмас. Балки, нима учун ўлдирди, шунга ҳуқуқи бормиди, ҳаддидан ошдими, масаланинг мана шу томони эътиборлидир. Уни бирор сақоллик мусулмон ўлдирса, бу жамият учун хавф туғдирсаю, милиция ходими ўлдирса ҳеч қандай хавф йўқ эмиш. Ахир бу орган ходимларини биз ўзимиз учун ҳимоячи қилиб ёллаганмизку. Улар ишончсиз бўлишса, нега биз уларга ишонишда давом этаверишимиз керак. Мусулмонларни эса, гумондор шахслар деб жиноий жавбгарликка тортиб юборишаяпти. Уларни жиноятларига шерик деб, ҳатто уларнинг дўстлари ва яқинларини ҳам терговга тортишяпти. Бу қандай икки стандартлик сиёсат. Халқаро ташкилотлар, суд ва ҳуқуқ ҳимоячилари кўр бўлиб қолишганми?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here