Эрдоған: Ислом нимани буюрса, ўшани бажарамиз

581
0

Эрдоған: Ислом нимани буюрса, ўшани бажарамиз

 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маҳалла кенгашининг 28 йиғилишида маъруза қилиб, Ироқнинг Мосул шаҳрига қилинаётган ҳарбий амалиётга тўхталди. Эрдуғон Мосулда мазҳаблараро зўравонлик эҳтимоли борлиги ҳақида гапирар экан, Туркия бунга йўл қўймаслигини ва Ислом нимани буюрса, ўшани бажаришини таъкидлади.

“Биз Сурияда қандай ҳаракат қилган бўлсак, Мосул шаҳрида ҳам айни тарзда ҳаракат қилишга қарор қилдик. Мосулни битта мазҳабнинг тушунчасига ташлаб қўймаймиз. Шиалар бизнинг душманимиз эмас. Мазҳабпарастликка қаршимиз, Сунний ва шиа дин эмас, биз учун фақат Ислом эътиборлидир. Ислом нимани буюрса, ўшани қиламиз”, деди Эрдоған.

Туркистон:

Маълумки, Америка бошчилигидаги Халқаро коалиция Ироқнинг Мосул шаҳрида ҳарбий амалиётларини бошлади. Бундан кўзланган мақсад Мосулда қонли босқинчилик амалиётларини амалга ошириш ва Ироқнинг демографик тузилишини ўзгартиришдир.

ИШИДни қувиб чиқариш баҳонасида уюштирилаётган ҳарбий амалиётлар АҚШ тузган режа бўйича олиб борилмоқда. Мосулдаги ҳарбий амалиётлар АҚШ назорати остида юритилаётганини АҚШ масъулларининг ўзлари ҳам тинмай такрорлашмоқда.

Америка Қўшма Штатларининг Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётларини юритаётган “CENTCOM” (АҚШ марказий қуролли кучлари)нинг қўмондони генерал Жозеф Вотел бу ҳақида маълумот берди. Вотелга кўра Мосулнинг ИШИДдан тортиб олиш амалиёти АҚШнинг истагига мувофиқ илгарилаб бормоқда. У бу ҳақида Америка тараққиёт марказида минтақадаги стратегиясига доир йиғинида қилган маърузасида айтиб ўтди.

Шунингдек Вотел ҳозиргача ИШИДга қарши жанг қилишда Туркиянинг ижобий ҳиссаси борлигини ҳам эътибордан четда қолдирмади.

“НАТОдаги иттифоқдошимиз бўлган Туркия бу кампаниямиз учун ўта муҳим ўринни эгаллайди. Туркиянинг қўллаб-қувватлаши бўлмаганда эди, бугунги кунгача Сурияда қилган ишларимизни ҳам амалга ошира олмаган бўлардик. Туркиянинг ҳарбий базалари (Инжирлик каби) ва бошқа ёрдамлари бизнинг амалиётларимиз учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир”, деди Вотел.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Сурияга кириш бўлсин ёки Мосул амалиётига иштирок этиш бўлсин, Исломнинг буйруғига эмас, АҚШнинг талабига бўйсиниш ва унинг босқинчилигига шерик бўлишдир. Эрдоған Мосулга кириш билан Аллоҳнинг розилигини эмас, балки АҚШнинг розилигини истамоқда.

Американинг манфаатлари учун минлаган мусулмонларнинг ёстиғини қуритадиган ва юз минглаган мусулмонларни ўз юртларини ташлаб сарсон-саргардон бўлишига сабаб бўладиган жангга кириш Исломнинг буйруғими?! Агар Эрдоған исломнинг буйруғига бўйсунадиган бўлса, Россия самолётлари Ҳалабни қон қақшатаётганда, муслима аёллар ва гўдакларни қонга белаётганда у Россия президенти Владимир Путин билан оғиз-бурун ўпишиб ўтирармиди? Ёки Эрдоған учун Исломнинг буйруғи шуми?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here