Путин Атамбаевни Александр Невский ордени билан тақдирлади

496
0

Путин Атамбаевни Александр Невский ордени билан тақдирлади

 Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни Александр Невский ордени билан мукофотлади.

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 60 ёшга тўлиши муносабати билан ва “Россия ва Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорлик руҳида ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун” шундай мукофотга муносиб кўрилган. Путин орденни Атамбаев билан Бишкекда ўтказган икки томонлама музокаралари чоғида топширди.

 Путин орденни топширар экан, Александр Невскийнинг тарихдаги ўрнини алоҳида қайд этган.

 “Биргаликда тарихимизнинг энг ёрқин саҳифаларимизни ёдда тутувчи сиздек инсонга бу мукофот энг муносибидир”,- деди Путин.

Туркистон:

Аллоҳ Таолло Бақара сурасининг 120 — оятида “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга қелган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди”, дейди.

135 — оятида эса “Яҳудий ёки насроний бўлинг, ҳидоят топасиз, дедилар”,дейди.

 Биродарлар, орденда фақат ҳоч (крест) акс эттирилган эканку. Бу каби насроний ёки бошқа ғойримусулмоннинг эътиқодий, хос маданияти ва хос кийим кечагига алоқадор буюмлари, нишон ёки бошқа сиғиниш атребутикаларини қабул қилиш, тарқатиш, тақиш ва кийиб олиш, Ислом динида мусулмон одам учун ширк амали ҳисобланади.

Путин Атамбаев учун бу орденни танлаётиб, ўзининг бу совғаси Исломга зид эканини билар эди. У Атамбаевни ўта паст санаб, уни хоҳлаган йўлига юргиза олишига ишора қилди. Атамбаевни ўз юртида, ўз фуқоролари, хоссатан мусулмонларга ва Ислом қадриятларига қарши юргиза олишини кўрсатиб қўйди. Бу совға эмас! Балки, менсимаслик ва эътиқодий камситиш бўлди!

  Атамбаев сиёсий вазиятларни нозик тушуна олмайди. Путиннинг бу қилган иши бутун Қирғиз миллати ва мусулмонлари учун ўта қўпол камситиш амали бўлди, десак тўғри бўлади. Чунки Атамбаевни ўта ёмон кўрган фуқоро ҳам, унинг ўзи учун етакчи эканини инкор қила олмайди.Унинг мусулмон эканини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Путин шуни билиб туриб, призидентимизнинг кўкрагига пичоқ билан ургандек, насронийлар тамғасини осиб қўйди.

Ўзини ва давлатини ҳурмат қилган юртбошилар тарихда бу каби камситишлар учун бир бирларига қарши уруш очишгача етиб боришар эди. Ҳозир эса, демократия мафкураси бизни хуносасифат, ориятсиз ва журъатсиз мусулмонларга айлантириб қўйди!

Энди Путин Атамбаевни худди насронийлардек, мусулмонлар устига зулм билан юриб боришга буюради. Орден ҳам шунга далолат қилаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here