Чавушоғлу: Сурия масаласида жадал ҳаракат қилмоғимиз лозим

555
0

Чавушоғлу: Сурия масаласида жадал ҳаракат қилмоғимиз лозим

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғлу Эронда Сурия масаласини муҳокама қилган. Бу ҳақида унинг ўзи Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида журналистларга интерьвю берди. Чавушўғли Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлган пайтда Эроннинг Туркияга кучли дастаги бўлганини айтиб, Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг тасалли бериш учун Туркияга ташриф буюрганлигини тилга олиб ўтди.

“У ерда Сурия, Ироқ, Яман ва минтақавий муаммолар ҳақида гаплашдик. Сурияда ўт очишни тўхтатишга эришиш ҳақида барча тарафлар билан икки томонлама ёки кўп томонлама музокаралар олиб боряпмиз. Биз доимо шуни таъкидлаб келамизки, Сурия ва Ироқ каби давлатлардаги муаммони ҳал қилиш учун Эрон ва Россиянинг роли жуда муҳим. Салбий рол давом этаверса, Можаролар ҳам давом этаверади. Шу боис бу рол ижобий бўлиши учун биз ҳам қўлимиздан келган саъй-ҳаракатларимизни қиляпмиз. Модомики Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилинар экан, биз ҳамкорликка тайёрмиз. Бу борада Эрон билан бир хил фикрдамиз. Россия ҳам худди шу фикрда эканлигини бизга етказган эди. Келгуси даврда бу масала бўйича кўплаб мамлакатлар билан телефон орқали ёки юзма-юз гаплашишда давом этамиз. Биз саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришимиз керак. Вақт ўтиши билан муаммо янада кучайиб, ҳал қилиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолади. Теҳронга боришимиздан мақсадимиз ҳам шу эди. Айни масала бўйича фикр алмашилди. Бу жуда фойдали учрашув бўлди”, деди Чавушўғли.

Айни пайтда Эрон ташқи ишлар вазирлиги тарафдан берилган ёзма баёнотга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Туркияга ташриф буюради. Эрдоганнинг Россияга ташрифидан кейин Жавад Зарифнинг Туркияга сафари Сурия муаммосига ечим топишнинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

Зариф сафари чоғида Туркия бош вазир Бинали Йилдирим билан музокаралар ўтказгандан кейин президент Ражаб Тоййиб Эрдоған томонидан қабул қилинади. Ташриф давомида муносабатларнинг барча жиҳатлари ҳал қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.

Туркистон:

АҚШ бошчилик қилаётган оламий куфр системаси Россия, Эрон, Туркия, Саудия каби мамлакатлар билан яширин битим остида ҳаракат олиб боряпти. Улар Сурия ҳудудидаги тинч аҳолини ва бошқа жангчи қувватларни бомбардимон қилишларида ҳам, АҚШ чизиб берган йўналиш харитаси бўйлаб ҳаракатланишяпти.

Мақсадлари ҳам бир ва ўзаро мувофиқлаштирилган. Яъни, “Шомда бораётган исломий, мабдаий, инқилобий, мафкуравий оммавий йўналишга барҳам бериш кўзда тутилган”. Куфр системаси инқилобни, қуролли қўзғалонга айлантириб олиш учун жуда қаттик матбуот кураши олиб борди. Энди бу қуролли қўзғалончиларга ўзи барҳам бермоқчи. Лекин уларнинг муаммолари шундаки, қуролли қўзғалонлчиларни баҳона қилиб, тинч аҳоли вакилларини бир қисмини муҳожирларга айлантириб, чет мамлакатларга чиқариб юборган бўлса, яна бир қисмини қириб юбораяпти. Лекин шунга қарамасдан, Сурия халқини инқилобий исломий руҳини синдира олишмади. Женевадаги шартномаларнинг барчаси мувоффаққиятсизликка учради. Яъни улар Суриядаги исломий муҳитни синдириб, мусулмонларини ўз томонларига оғдира олишмади.

Улар Шом халқини мафкуравий, инқилобий руҳини синдира олишмагани боис Сурияни бир неча бўлакларга бўлиб, ҳар бири мазкур бўлинган қимсларни оталиққа олиш орқали босиб олишмоқчи бўлишаяпти. Шунингдек, Улар бу ҳудудларда ўзлари вайрон қилган шаҳар ва қишлоқларни қайтадан тиклаб бериш билан мусулмонларни аввалги ишончларини қозониб олишга ҳаракат қилишмоқчи.

Ҳозирда куфр олами мафкурага қарши ҳарбий куч ишлатиб яна бир марта мағлуб бўлганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Шу кунларда ҳатто Хитой ҳам бу куфр карвонига қўшилиш иштиёқида эканини билдириб, Асадни ҳимоя қилиш ташаббуси билан ўртага чиқди. Бу ҳам юқоридаги фикримизни қувватлайди. Чунки Хитой Сурияда инқилобий ҳаракатлар бошланиш вақтида у ерга жуда катта лоиҳалар бошлаган ва инвестиция ётқизган энг йирик давлатлардан бири эди.

Куфр олами Сурияни ўлжа сингари бўлиштириб олиш ҳақида фикрлашяпти. Лекин уларнинг бу ҳаракатлари ўзлари учун ўта хавфли вазиятлар пайдо қилади. Чунки куфр олами Шом мусулмонларини ўта хорлаб юборишди. Улар энди маккорлик қилиб яна аввалгидек ҳамкор ҳолатига қайта олишмайди. Саудия, Туркия, Эрон сингари исломий юртлар Исломни ниқоб қилиб, куфрнинг бу юртдаги қадамларини яна ҳам мустаҳкамлаб беришга ҳаракат қилишмоқда. Лекин энди уларнинг макрларининг иш бериши жуда қийин. Зулм ҳаддан ташқари кучайиб кетди. Исломни ниқоб қилиб олган исломий ўлкалардаги ҳукуматлар эса, зулмни олдини олиш ўрнига золимлар билан ҳамкорлик қилишяпти. Энди куфр олами Шомга йиғилишса, у ерда Ислом билан куфр ўртасида ҳақиқий кураш бошланади. Улар учун Афғонистондаги аччиқ мағлубиятлари бир “ҳолва” бўлиб қолади инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here