Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмайди

657
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُم

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмайди»

Қатъиятли, иродали мужоҳидлар Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрида золим тоғут кучлар устидан саноқли кунлар ичида бир қатор ғалабаларни қўлга киритдилар. Маълумки, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари, Америка малайи бўлмиш Шом тоғути ва унинг иттифоқчиси Россия Федерацияси билан бирга мужоҳидлар жойлашган ерларни бомбардимон қилмоқда. Улар мужоҳидлар иродасини синдириш учун телбаларча оддий фуқароларни ҳам нишонга олишмоқда. Бироқ бунга қарамай, халқаро кучларнинг бундай зўравонлиги Аллоҳ йўлида қурбонликлар беришга тайёр турган Шом аҳли сабот-матонати олдида ожизлик қилмоқда. Ўтган бир неча кунларда юз берган ишлар, биз қачон Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога чин дилдан таваккал қилсак, ирода ва қароримиз қатъий бўлса, унга «қўзғолонни қўлловчи» давлатлар ва уларнинг хўжайинлари ўз ҳукмини ўтказмаган бўлса, Аллоҳнинг изни ила, албатта нусрат қучишга қодир эканимизни исботлади, бунга асло шубҳа йўқлигини кўрсатди.

Шимолдаги айрим гуруҳларнинг Ҳалабдаги муҳим жойларни ўз назоратларига олиш ва қуршовдаги аҳлимизни озод этиш устида ўзаро иттифоқлашишгани бизни қуйидаги ишларни қилишга ундамоқда: Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳаси билан барча холис гуруҳларни Аллоҳ рози бўладиган тарафга бирлаштиришга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳаракат қилишимиз лозим. Шунингдек, қўзғолончиларнинг қарорлари устидан ўз ҳукмини ўтказаётган, қонхўр режимни сақлаб туриш учун қизил чизиқ тортиб қўйган «қўзғолонни қўлловчи» давлатлар ва ёвуз ниятдаги Ғарб давлатлари билан алоқа қилувчи гуруҳлар ҳам бундай алоқаларини узишлари лозим! Мана шундан кейин энг қисқа ва тез йўллар билан қонхўр режимни қулатишга олиб борувчи ишларни тартибли шаклда амалга оширишга ҳаракат қилиш лозим. Шундагина пойтахт Дамашқ ҳамда соҳилдаги унинг ён тарафлари нишонга олиниб ҳам жануб ва ҳам шимол тарафдан бирданига зарба берилади. Ана шунда барча тарқоқ гуруҳлар кучли селга айланади. Бу сел бузуқ капиталистик режимни илдизи билан қўпориб ташлаб, ўрнига Роббининг изни ила, ўз мевасини берувчи буюк Ислом дарахтини ўтқазади.

Эй Шом заминидаги мужоҳидлар!

Кофир ва тоғут кучлар сизнинг сабот матонатингиз қаршисида умидсизликка тушди. Бас, шундай экан, Аллоҳга ўзингизни кўрсатинг,

وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنْتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ

«(Куфрга қарши курашда) сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз, агар (ҳақиқий)мўмин бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар» [Оли Имрон 139]

Мана, сиз Шом тоғути олдида жаҳаннам эшикларини очдингиз, бас, уни ёпиб қўйманг. Сабр қилинг, чунки нусрат бир соатлик сабр ортидан келади, Росулуллоҳ Aнинг

«الْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا»

«Мўмин мўмин учун худди бир-бирини тираб турган бинога ўхшайди». (Имом Бухорий ривояти), дея сифатлаган мўминлардек туриб, Шом тоғутига қарши барча жабҳаларда уруш эълон қилинг. Чунки Аллоҳга қасамки, еру осмон парвардигори қўллови остидаги ҳақ олдида Шом тоғути ҳам, унинг хўжайинлари ҳам ҳаргиз бардош беролмайди. Бу тоғутлар оёғи остига олов ёқинг, қўзғолонингиз Аллоҳнинг душманларини шайтон васвасасига солиб қўйсин, чунки сиз саҳобалар авлодисиз, Саъд ибн Уббода набираларисиз, тарих саҳифаларига нурли сиёҳ билан қайта битилувчи зотларсиз.

Эй Ислом диёрининг маркази бўлмиш Шомдаги мусулмонлар!

Мана, ўз кўзингиз билан кўрдингиз, Ғарб қанчалар бизга кўппакдек ташланяпти, исломий қўзғолонимизни йўқ қилишга тиришяпти, шу мақсадда мунофиқона музокараларини тиқиштиряпти, Шом қўзғолони сиёсий ечим эканини зўр бериб таъкидлаяпти. Ваҳоланки, Ғарбнинг сиёсий ечими бир томондан, режим арконларини ва зўравон мустабид армиясию разведка хизматини сақлаб қолса, иккинчи томондан, унинг малайи тоғут Асадни қўллаб-қувватлайди. Шу боис ҳеч кимнинг нопок музокара бозорида сизнинг қонингиз билан савдо қилишига йўл қўйманг, гўдаклар қотили ва номуслар тажовузкори билан – ҳар қандай ниқоб остида бўлмасин – кўришаётган қўлларга болта уринг. Сиз то Аллоҳнинг ваъдаси билан Росули Aнинг золим подшоҳликдан сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлишига оид башорати рўёбга чиққунга қадар, Аллоҳнинг бошқаруви ўрнатилгунга қадар – ҳаргиз, музокара қилмаймиз, ҳаргиз таслим бўлмаймиз, ҳаргиз сустлашмаймиз, чунки бизнинг масала аввало Аллоҳ Субҳанаҳугагина таваккал қилиб, ўзимизга ўзимиз таянмагунимизча асло ҳал бўлмайди, ўз масаламизни ҳал қилишда Аллоҳнинг душманларига таяниш, хорлик ва зиёндан бошқа нарсага олиб бермайди, дея баралла айтинг. Қўзғолонингизни Аллоҳ учун, дея бошладингиз, ўшандек Аллоҳ учун давом эттиринг, унга Росулуллоҳ Aдан ўзга ҳеч кимсанинг етакчи бўлишига, Аллоҳнинг шариатидан ўзга нарсанинг йўл бўлишига рози бўлманг. Энди, барча куфр кучлари бирлашса ҳам, Уммати Муҳаммадни динсизлик зулматига ҳаргиз қайта олиб киролмайди

وَنُرِيدُ أَنْ نَمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз»  [Қасос 5]

Ҳизб ут-Таҳрир  Сурия вилояти                                                                                         

3 зул-қаъда 1437ҳ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here