Ғарбдаги аёлнинг қадр-қиймати

637
0

بسم الله الرحمن الرحيم

МОДА ОРТИДАН ҚУВИШ ДЕМОКРАТИЯНИНГ БАЛОСИДИР (3)

Ғарбдаги аёлнинг қадр-қиймати

Ғарбда аёлнинг қадр-қиймати унинг заковати билан эмас, балки унинг қанчалик гўзал эканлиги билан ўлчанади. Шунинг учун Ғарб ақлиятини кўтариб юрадиган жуда кўпчилик эркаклар ўз алоқаларида заковат ўрнига шаклни қидирадилар. Улар териси оппоқ, узун бўйли, қадди-қомати келишган аёлларни «овлаш» учун қидириб юрадилар. Агар шундай «ов» ёки «мукофот»ни қўлга киритсалар, ёру дўстлари ва оилалари олдида мақтанадилар. Шунинг учун ғарбдаги аёл кишининг ўз шакл-шамойилига тааллуқли нарсалар хусусида хотиржамликни ҳис қилмаслиги тасодифий ҳол эмасдир. Негаки у эрининг ёки кўнгил қўйган кишисининг бошқа – чиройлироқ ёки қадди-қомати келишганроқ ёки узун бўйлироқ ёки оқ баданроқ – қиз билан қочиб кетишига йўл қўймасликдан ожиздир.

Шунингдек, аёл кишини бирон вазифага тайинлашда ва иш жойидаги мансаб пиллапояларидан кўтарилиб боришида унинг ташқи кўриниши катта аҳамиятга эгадир. Бу омил ҳаётнинг барча жабҳаларини ўз ичига олади. Масалан, Қўшма штатларда бир америкалик аёл ўзининг бошлиғи олдиндан огоҳлантирмасдан, унинг ўрнига бошқа аёлни ишга тайинлаб: «Мен маънавиятим кўтарилиши учун ёшроқ аёлга қарашни истайман», деб айтганлиги ҳақида куйиниб сўзлади. Ғарбда аёл қўлга киритиши мумкин бўлган ва эркаклардан кўра кўпроқ маош олиши мумкин бўлган иш ўринлари мода кийимларини намойиш қилиш ва фоҳишалик билан шуғулланишдир. Янги либосларни намойиш қилувчи битта машҳур манекенчи аёл гоҳида бир кунда ўн минг доллар маош олиши ҳам мумкин.

Кўпчилик аёллар мансаб пиллапояларидан ўз вазифаларини яхши адо қилганлиги учун эмас, балки бошлиғи уларга, содда қилиб айтганда, ноз-карашма билан рағбат-истакларини қўзғайдиган нарса сифатида қараши асосида кўтарилиб боради.

Жинсий зўрлашга келсак, бу ифлос иллат Ғарб жамиятининг барча қатламларида кенг тарқалгандир. Масалан, Америка университет аёллари жамияти томонидан 1993 йилда ўтказилган тадқиқот ўқув юртларида таълим олаётган қизларнинг 85% жинсий тегажонликка дучор бўлган. Британиянинг бош идораси тақдим қилган рақамлар бўйича эса Англия ва Уэлсдаги ҳар 20 аёлдан 1таси ҳар куни зўрлашга дучор бўлади. Американинг «Миссис» журнали берган маълумотга қараганда эса 83,5% эркаклар «Баъзи аёллар ўзларини зўрлашларини истайдигандек бўлиб кўринадиларми?» деган саволга «Ҳа, шундай», – деб жавоб берганлар. (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here