بسم الله الرحمن الرحيم
Муфтиётнинг хиёнати мусулмонларни менсимасликдир
Муборак “Ийди Рамазон”ни бир кун аввал белгилаган ҳукуматнинг хатосини тўғрилаб қуйиш учун ўз зиммасидаги вазифасини қилмаслиги муфтий Мақсадбек ҳожи Токтомушевнинг мусулмонлар олдидаги бир хиёнати бўлса, 31-июлда, Бишкекда муфтий юртнинг жойлардаги қозилар билан бўлган учрашувдаги хиёнати яна бир бор мусулмонларни менсимаслигини кўрсатади. Чунки унда “фитр садақа”сини ўз эгаларига берилишлигини, ҳамда элнинг ҳаққига хиёнат қилмасликларини талаб қилди…
Аслида “фитр” садақсини имом Шофеъ(раҳимаҳуллоҳ) фарз деган райга борган бўлса, “Ҳанафия” мазҳабида вожиб амал. Уни ўз вақтида адо қилиниши ва уни муфтиёт жойлардаги имомлардан ўз вақтида баён қилишини талаб қилиши керак эди. Лекин муфтий буни салкам бир ойдан кейин имомлардан талаб килиши аввало Аллоҳ Таолонинг амонатига, иккинчидан элнинг ҳаққига хиёнат бўлади. Умар(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда:
لِحَدِيثِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { كَانَ يَأْمُرُهُمْ أَنْ يُؤَدُّوا صَدَقَةَ الْفِطْرِ قَبْلَ أَنْ يَخْرُجُوا إلَى الْمُصَلَّى وَقَالَ : اغْنُوهُمْ عَنْ الْمَسْأَلَةِ فِي مِثْلِ هَذَا الْيَوْمِ }
“Росулуллоҳ(с.а.в) ийд намозини ўқигани чиқишдан аввал фитр садақасини адо қилишга уларни амр қилар эда ва – у(камбағал-мискин)ларни сўрашликдан шундай кунда беҳожат қилиб қўйинглар –деган эди”. (ал-Масудда келган)
Ўзи элга хиёнат қилиб туриб, қозилардан элнинг ҳақларини бенуқсон адо қилиш топшириғини беришлиги ўзи амал қилмаган ишни талаб килиш бўлиб у Аллоҳ Таолонинг ҳузирида жуда оғир:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ كَبُرَ مَقْتًا عِنْدَ اللَّهِ أَنْ تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ
Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир). [61:2-3].