Туркия муҳожирларга фуқаролик таклиф қилди

675
0
Толпа мигрантов, в основном из Сирии, на автобусной станции в Стамбуле. 17 сентября 2015 года. Существуют явные признаки новой волны беженцев из Сирии вследствие обострения военной обстановки в провинции Алеппо, сказал в четверг президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган. REUTERS/Murad Sezer

Туркия муҳожирларга фуқаролик таклиф қилди

 Туркия ҳукумати мамлакатда яшаётган суриялик муҳожирларга мамлакат фуқароси бўлиш имконини бермоқда.

  Бу ҳақда якшанба куни Hurriyet газетаси хабар берди. Мазкур таклиф билан Туркия президенти Ражаб Эрдогон чиқиш қилган.

 “Мен бу оқшом, бу ерда ўтирган қардошларимга бир хушхабар бермоқчиман. Уларнинг орасида Туркия жумҳурияти фкқаролигини олиш истагида юрганлар бор. Ички ишлар вазирлиги ушбу йўналишда зарур чораларни кўрмоқда”, – деди Эрдогон Сурия билан чегарадош Килис вилоятида берган ифторлик чоғида.

 Туркия етакчиси муҳожирларга фуқаролик бериш ишлари билан ички ишлар вазирлигида тузилган махсус хизмат шуғулланишини айтиб ўтган.

 Туркия ҳукумати расмий маълумотига кўра айни вақтда мамлакат ҳудудида 2,7 млн суриялик муҳожирлар истиқомат қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here