Саудия шаҳзодаларидан бири қиролликка қарши исён кўтарди.

679
0

001

Саудия арабистони қирол оила аъзоларидан бири Шаҳзода Холид бин Фарҳон режимга қарши чиқиб, мухолифатдаги Исломий Ислоҳ Ҳаракатига қўшилганини эълон қилди. Интернет ижтимоий тармоқларидан бири орқали ўзининг Саудия режимини тарк қилганини билдирган шаҳзода Холид  Қиролликнинг бошқа ёш шахзодаларини ва ўзи билан айни тушунчада бўлган бошқа шаҳзодаларни ҳам Аллоҳ ризоси учун овозларини чиқаришга чақирди.

Шахзода Саудия режимининг босими остида жуда оғир азоблар чекканлиги ҳақида гапириб, “оғир тажрибаларимдан келиб чиқиб, ҳақиқатларни ўргандим. Қирол оиласи бутун давлатни ўзнинг мулкидек кўради”, дея таъкидлади.

Қироллик оиласини тарк этиб мухолифатдаги Исломий Ислоҳ Ҳаракатига қўшилганини баён қилган шаҳзода Холид бу ишидан ғурурланишини билдирди.

Шунингдек, Шаҳзода Холид мавжуд режимнинг ўзи ва оиласига берган азобларини мухолифатдаги Ислоҳ Ҳаракатига оид телеканалда ошкор қилишини қўшимча қилди.

Википедия маълумотларига қараганда Саудиядаги ҳукмрон оиланинг 25000 яқин аъзоси бўлиб, улардан 200 га яқини шаҳзода унвонига эгадир. Ҳозирги қирол Абдуллоҳ бин Суад 63,2 миллиард доллар бойлик билан (ru.wikipedia.org) дунёнинг энг катта бойларидан ҳисобланади.

Туркистон: 

Бу албатта Аллоҳнинг нусрати. Пайғамбаримиз САВнинг сийратларини эсланг, Макка улуғларининг таъсирланганидан кейин Ислом ривожланди. Улар бутун бойлик ва обруйларидан воз кечишган эди. Инша Аллоҳ бу шахзодалардан, илгаригиларнинг дунё ва охиратда эришган натижаларини қўлга киритишидан умид қиламиз.

Бу иш Ислом олами еткчи гуруҳини таъсирлантирмай қўймайди. Улар қувват Ислом томонига ўтаётганини ва бошқа чоралар қалбаки ямоқчиларга айланиб бўлганини хаётларида ёрқин кўриб туришипти. Лекин ўша етакчи гуруҳсиз, уларни иштирокисиз Ислом жамият ичида иш олиб бора олмайди. Улар эса фақат қувватдан таъсирланишади. Алхамдулиллаҳ ўша кун келди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here