Обама: Дунё ядровий терроризмни ман этишда ютуққа эришди

703
0

 Америка президенти Барак Обама жума куни Вашингтонда бўлиб ўтган ядровий хавфсизлик бўйича халқаро саммитда – дунё бугун ядровий қуролларнинг «ал-Қоида» ва ИШИД каби ташкилотлар қўлига тушиб қолишига йўл қўймасликда маълум ютуққа эришганини, бироқ бу борада ҳали кўп саъй-ҳаракатлар қилиш лозимлигини таъкидлади.

Обама Вашингтонда йиғилган раҳбарлар олдида «Давлатларимиз биргаликда қилинган саъй-ҳаракатлар орқали ядровий моддаларнинг террористлар қўлига тушишини бир мунча қийинлаштиришга муваффақ бўлди. Биз айни хавфни сезиларли даражада пасайтира олдик», дея баёнот берди.

Бироқ унинг огоҳлантиришига кўра, омборларда минглаб тонна парчаланувчи моддалар баъзан пухта хавфсизлик чоралари кўрилмаган ҳолда турибди, ҳолбуки, олмадек ҳажмдаги модда бутун олам шаклини ўзгартириб юбора оладиган вайронага сабаб бўлиши мумкин. (Ҳаёт газетаси).

Роя газетаси шарҳи:

Ўнлаб йиллардан бери Америка сиёсати мана шундай. У маълум томоннинг хавфини бўрттириб кўрсатиш орқали одамлар қалбига қўрқув солиб келади. Бу хавфни бартараф қила оладиган куч Америка дея тасвирлаб, уларни ўзининг хусусан, Ислом дунёсидаги режалари бўйича юришга мажбурлайди. Эслатма сифатида айтиш лозимки, Қўшма Штатлар 2001 йил 11 сентябр ҳодисалари ортидан ҳам «ал-Қоида» ташкилотини нафақат АҚШга, балки бутун дунёга таҳдид солаётган хавф қилиб тасвирлаган эди. Америка жосуслик хизматининг бу ҳодисаларда қўли борлиги ҳақида шубҳалар пайдо бўлганига қарамай, АҚШ буни уддалай олди. Қўшма Штатлар омма диққатини ҳақиқий жиноятчидан буриб юборди. Терроризмга қарши курашда барча унга ва унинг режасига итоат қилиши керакдек, бу давлат ушбу ҳодисалар ортидан бутун дунёнинг полицияси сифатида иш юритиб келди. Кичик Жорж Буш чиқиб, «Ким биз билан бўлмаса, бизнинг душманимиз», деб айтди. Мана, Қўшма Штатлар бугун ҳам Давлат ташкилотини дунёга таҳдид солаётган хавф сифатида тасвирламоқда. У «ядровий терроризм», тўғрисида гапириб, бу ташкилотнинг хатарини тасвирлашда ошириб юборди. Шундай қилиб, Давлат ташкилоти амалга ошираётган ишларни бутун дунёга жар солиш орқали Исломга қарши курашмоқда. У шунингдек, ўз истагига бўйсундириш, ўзининг сиёсатини рўёбга чиқариш учун бошқа давлатларга «ядровий терроризм» масаласи билан таҳдид қиляпти.

Роя газетаси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here