«Мусулмон ёшлар: ҳақиқий ўзгариш етакчилари»

628
0

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти уюштирган «Мусулмон ёшлар: ҳақиқий ўзгариш етакчилари» номли оламий кампания

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти 2016 йил 15 апрелда «Мусулмон ёшлар: ҳақиқий ўзгариш етакчилари» номли оламий кампанияни бошлади. Бу кампания ҳозирда Ғарб ҳукуматлари ва исломий юртлардаги режимлар – бутун дунёнинг ҳар бир жойида мусулмон ёшларни либерал илмоний система сафига тортиш ҳамда уларни ўз исломий эътиқодлари ва ўзликларидан йироқлатиш учун – зўр бериб амалга ошираётган оламий режаларга қарши туриш учун ўтказилмоқда. Ғарбнинг бу режалари турли кўринишларда ишлаб чиқилган бўлиб, «экстремизмга қарши кураш» программаларини жадаллаштириш мазмунидадир. Бу программаларда Ғарбдаги ва бошқа давлатлардаги мусулмон ёшлар нишонга олинмоқда. Бу программалардан мақсад: Исломий оламдаги таълим программаларини ва ўқитиш муҳитини илмонийлаштириш, диний мадрасаларни чеклаш, кўпроқ Ғарб қийматлари асосидаги рекламаларни зўр бериб кўпайтириш, исломий оламда ғарбча сақофат ва ҳаёт тарзини кўкларга кўтариб мақтайдиган, Ислом қийматларини эса эътиборсиз бир четга суриб қўядиган оммавий ахборот ва кўнгил очар программалари саноатини ривожлантиришдир. Шу мақсадда ҳукуматлар ҳамда илмоний муассасалар баъзи муайян исломий тушунчалар ва эътиқодларни хунук кўрсатиб уларга зарба бериш, айниқса мусулмон ёшларга хунук кўрсатиш ишларини амалга оширмоқда. Бу ҳеч шубҳасиз ёшларнинг Ислом динига бўлган ишончларига путур етказиш, Исломни илмоний асосларда қайта шакллантириш ғоясини қабул қилдириш учун бу ёшларга босим ўтказиш, ёшларни муайян исломий қийматлар ва аҳкомлардан воз кечишга мажбур қилиш учун бўлаётган бир уринишдир. Улар буни исломий қийматлар ва аҳкомларни экстремизм ҳамда терроризмга боғлаш орқали амалга оширишмоқчи. Чунки бу қийматлар ва аҳкомлардан Исломга руҳий ва сиёсий дин сифатида қарайдиган фикрлар, аёлга тааллуқли исломий аҳкомлар, транснационал Уммат деган тушунча ўрин олган, демократияни, илмонийликни ва Ғарб қийматларини рад этиш ўрин олган. Бу қийматлар ва аҳкомлардан Исломдаги жиҳод тушунчасини қўллаб-қувватлаш, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклаш ҳам ўрин олган. Шуни ҳам айтиш керакки, Уммат сифатида Исломни тушуниш ва уни ҳаётимизга татбиқ қилишдан воз кечган пайтимизда, Ислом низоми ва ҳукмларини юртларимизда татбиқ этишдан воз кечган пайтимизда ғайриисломий, анъанавий ва либерал фикрларнинг уйларимизга, жамоатларимизга ва жамиятларимизга кириб келишига кенг йўл очилди. Оқибатда кўп ёшларимиз йўлини йўқотиб, ўзларининг ким эканликларини билолмайдиган бўлиб қолишди ва динларидан йироқлашишди.

Бунинг натижасида кўплаб мусулмон ёшлар сафларида имоний кризис ва ўзлик кризиси рўй берди. Бу ёшларни Ғарбнинг ҳаёт тарзи, илмоний низомлари, Ғарбдагиларнинг фикрлаш тарзи, майл-истаклари, интилишлари ва ҳомийликлари «сеҳр»лаб қўйди. Кўпчилик ёшлар Исломга қуруқ маросимлар ва қоидалардангина иборат бўлган бир дин, бинобарин бу диннинг уларнинг ҳаётига ёки оламнинг ҳозирги асрдаги масалаларига ҳеч бир алоқаси йўқ, деган назарда қарайдиган бўлиб қолишди. Бошқа ёшлар эса ўзларининг диний эътиқодларидан норози бўладиган ёки улар борасида шак-шубҳалар билдирадиган бўлиб қолишди. Бу аҳвол уларни ўз динларини тарк қилишларига олиб келди. Шунинг учун кўп мусулмон ёшлар Ғарбдаги разолатлардан ва мавжуд муаммолардан таъсирланиб қолди. Бу ҳам етмагандек улар жамият ва Уммат муаммоларидан, ғам-ташвишларидан, бу муаммолар учун ўз динларида ечим топишдаги масъулиятни кўтаришдан йироқда яшайдиган бўлиб қолишди. Бундан ташқари Ғарбнинг исломий юртларда олиб бораётган мустамлакачилик урушлари, ботил капиталистик низомлар бошқаруви, минтақадаги диктатор режимлар ёшлардан иборат шундай бир зое бўлувчи авлодни пайдо қилдики, бу авлод яхши ҳаётдан баҳраманд бўлиш ёки иқтисод ва таълим соҳасидаги интилишларни рўёбга чиқаришдаги ҳар қандай умиддан маҳрум бўлди. Бу умидсизликка сабаб зўравонлик, оммавий тус олган қашшоқлик, ишсизлик, ёмон таълим системаларидир. Бунинг оқибатида кўп ёшлар Ғарбда бир бошпана ёки яхшироқ ҳаётни топиш учун ўз исломий юртларини тарк қилишга мажбур бўлишди. Бу эса мутахассисларнинг чет ўлкаларга чиқиб кетишига олиб келди. Бунинг оқибатида исломий олам ана шу ёшларнинг маҳоратидан, кучидан, ҳаётий жўшқинлигидан ва ижодкорлигидан маҳрум бўлди.

Ҳозирги хавфлар ва мусулмонларнинг келажак авлоди воқеси бу Умматнинг ва унинг дини келажагининг энг долзарб тақдирий масалаларидан биридир. Шунинг учун ҳам бу оламий кампаниядан мақсад мусулмон ёшларни илмонийлаштиришни кўзлаётган оламий режаларга тўсиқ қўйишдир ва илмоний, капиталистик ҳаёт тарзининг ҳамда Ғарб низомларининг мусулмон ёшларга бўлган вайрон қилувчи таъсирини ёритиб бериш ва ниҳоят Ислом нуқтаи назарини ёшларимизга кўрсатиб беришдир. Бундай бўлиши табиий. Зеро биз битта Уммат сифатида зўр ҳаракат қилиб бу ёшларни Ислом ансорларига айлантиришимиз мумкин ва уларга ишонч уруғларини экишимиз мумкин. Ана шунда улар динларини нишонга олаётган ҳужумларга қарши турадиган бўладилар. Биз уларга матлуб сифатларни сингдиришимиз мумкин. Шунда улар бу оламда ҳақиқий ўзгаришни амалга оширувчи етакчиларга айланадилар. Бу кампания инша Аллоҳ шу мавзу бўйича май ойида ўтказиладиган оламий аёллар конференциясида ўз чўққисига етади.

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми000000

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here