ДАЪВАТ АМРУ МАЪРУФДАН ФАРҚЛИМИ (3)

692
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

 Даъватчи шахсиятини даъват ишига таёрлаши билан бир қаторда Исломни яхши тушуниш (унинг учун “Исломий шахсия -1-” китобидаги  “Билим олишдаги Исломнинг йўли” бўйича ўрганиш тариқати)га қаттиқ ҳаракат қилиши ва етказаётган мавзуларни ҳаётий қилиб, жонли суратда беришга аҳамият қаратиши шарт, чунки ундан талаб қилинган асосий иш “Ислом”ни тиниқ, тушунарли баён қилиб, ўз ҳаётларида унга амал қилишлари учун беришдир. У бунга аҳамият бермасдан ўзи мақсад қилган ишни амалга ошира олмайди. Шунинг учун бизда “Бу даъватни ёювчилар агар дилларига камолотга интилиш уруғини экмасалар, доимо ҳақиқатни изламасалар, ёпишиб қолган бегона тушунчалардан тозалаш учун билган нарсаларининг ҳар бирини доимо текшириб турмасалар, олиб чиқаётган фикрлари соф тиниқ сақланиб қолиши учун, яқин турса унга илашиб олиш эҳтимоли бўлган ҳар қандай фикрни ундан йироқлаштирмасалар масъулиятнинг уддасидан чиқа олмайдилар, олдиларига қўйилган вазифани бажара олмайдилар. Чунки фикрларнинг мусаффо ва тиниқлиги муваффақият ҳамда муваффақият давоматининг ягона гаровидир” – деб табанний қилинган. Агар Исломни тушунмасачи ?!

Тушунишда ақидага тааллуқли масалаларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки ҳаёт ўшалар асосига қурилади. Масалан: биздан “демократия”нинг нимаси хато ёки “социализм”нинг қандай фикри воқеликка мос келмайди деган саволларни сўрамасалар-да, бу хато фикрларини ташлашликлари учун уларнинг хатосини тиниқ қилиб, ақл асосида баён қилиб бериш керак. Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам, аввалги пайғамбарлар ҳам ўтмишда энг аввало бутларга асосланган жоҳилият ҳаётини аҳмақона эканини фош қилишда ақидаларига зарба берган. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا النَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌ فَاسْتَمِعُوا لَهُ إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ لَنْ يَخْلُقُوا ذُبَابًا وَلَوْ اجْتَمَعُوا لَهُ وَإِنْ يَسْلُبْهُمْ الذُّبَابُ شَيْئًا لَا يَسْتَنقِذُوهُ مِنْهُ ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ

 “Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга қулоқ тутинг: Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак ўша бутлардан ҳожатини) раво қилишни сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир”.  [22:73]. Яна Аллоҳ Таоло айтади:

قَالَ أَفَتَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكُمْ شَيْئًا وَلَا يَضُرُّكُمْ ۩ أُفٍّ لَكُمْ وَلِمَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

 (Иброҳим -а.с-) айтди: «Ахир Аллоҳни қўйиб, сизларга бирон фойда хам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!» [21:62-67]

Аслида исломий ҳаёт қандайлигини инсонларга тушунарли қилиб етказиш учун Ислом фикратини теран ўрганиш вожиб бўлса-да, лекин ҳаётда таъсири кучли бўлган фикрларни яхшилаб ўрганиб, уларни етказишга қаттиқ харакат қилиш зарур. Масалан: ҳозирги иқтисодий соҳадаги судхўрлик, монополия, суғурта ширкатлари, ҳиссадорлик жамиятлари, кооператив ширкатлари ва шуларга ўхшаш фойдаси ҳаром бўлган ёки шерик бўлиш шариатда ботил деб ҳисобланган ишларни, мусулмон одамга бундай ботил ёки фосид шартномаларни тузиш ёки шу шартномалардан келиб чиқадиган ишларни қилиш жоиз эмаслигини баён қилиш учун уларнинг шариятга зид жиҳатларини ёрқин қилиб, далиллар билан очиб беришимиз, ҳамда Исломдаги жоиз ширкатларни, ишга ёллаш ва ундаги шартларни, айниқса муфоваза ширкати каби ҳаромга кетиб қолиш кўп учрайдиган ишларни тезлик билан ўрганиш талаб қилинади. Чунки бу каби фикрлар ҳамма жойни фасодга тўлдириб, иқтисодий кризисларни келтириб чиқараётган капитализм иқтисодига зарба бўлади, ҳамда унга альтернатив бўлган исломий ҳаётни тушунишга қизиқишни кучайтиради. Ислом келган илк даврдаёқ жоҳилиятдаги иқтисодий алоқаларни ҳам ақл асосида Қуръони Карим рад қилган:

 “Нарсаларни ўлчаётганда бошқаларнинг ҳаққига хиёнат қиладиганларнинг ҳолига вой бўлур. Улар одамлардан ўлчаб олсалар, ўз ҳаққидан ҳам зиёда қилиб оладилар. Ўз нарсаларини бошқаларга ўлчаб ёки тортиб бергудек бўлсалар, уларнинг ҳаққига хиёнат қиладилар, уларга зарар етказадилар„.            [83:1-3]

Бу мавзуъларни ўрганишда ҳеч қандай муаммо йўқ, китобларимизда тушунарли қилиб, муфассал баён қилинган ва яхши тушунгандан кейин қаноатланмаган мавзуъларини ҳар ким билан эмас, фақат мусъуллар билангина, ҳатто Амир билан баҳслашиш табаний қилинган, чунки улар шу ишда жавобгардирлар: “Шу нарса тушунарли бўлиши лозимки, бирор райга қаноат ҳосил қилмаган, хато райга ёки ҳизб мутабанносига зид райга борган ҳар бир йигит хатони тўғрилайдиган, тўғриликка еткизадиган, фикрларни тоза сақлайдиган, ҳизб бирлиги ва фикр бирлигини муҳофаза қиладиган тўғри йўлдан юриши вожибдир. Бу эса унинг муноқашаси ҳизбдаги масъулига ёки бевосита амирга чекланиши билан бўлади. Зеро, амир ва масъуллар йигитлар билан уларни муноқаша қилишда салоҳият эгаларидир. Ягона амир табанний қилишда ҳам, хатоси маълум бўлса, мутабаннони ўзгартиришда ҳам салоҳият эгасидир. Йигит у нарсани ёки ўзи етиб борган фикрни йигитлар билан муноқаша қилиш учун уларга боғланиши ёки ҳизб табанний қилган фикрлар, аҳком ва райларга ҳужум қилиши жоиз эмас. Чунки йигитлар билан бўлган муноқаша ёки ҳизб табанний қилган нарсага ҳужум қилиш бирор нарсани тўғирлашда унга фойда бермайди. У тўполон, нотинчлик, шубҳа солиш ва ихтилоф келтириб чиқаришдан ташқари, унинг оқибати ҳизбнинг мутлақ муҳофаза қилиниши вожиб бўлган фикрий бирлиги беқарорлашувига олиб боради”.

Бу ҳизб фикрига қарши хато фикрга борганлар тўғрисида. Аммо ҳизб фикрларини тушинишда ёки тушинганича баён қилишда ҳар қандай ҳизбий билан баҳслашиш мумкин, чунки бу фикрларни янада тиниқлашига, фикрий вужуд бўлган ҳизбни кучайишига ва фикрий баҳслар урфга айланиб, тўғри фикрларни жамиятда тарқалишига олиб боради. Шунинг учун бизда ушбу фикр табаний қилинган: “Лекин уюшма мабдани яхши тушиниб олганининг ўзи ҳақиқий уйғонишга олиб бормайди, балки уюшмадаги шахслар мазкур уюшмага яроқли бўлса ва бу шахсларни гуруҳда боғлаб турадиган робита ҳақиқий самарали робита бўлсагина ҳақиқий уйғонишга олиб боради. Шахсларнинг яроқли экани уюшмадаги боғлаш тариқатига кўра белгиланади. Мабдаий ҳизб ақидани қабул қилишни ва ҳизбий сақофатда етилишни ўз уюшмасига боғлаш тариқати қилиб белгилайди. Шунинг учун шахсларнинг яроқлилиги даъват шахслар билан бирикиб кетган вақтда ҳизбга қўшилишлари билан табиий белгиланади. Демак, уларнинг яроқлилигини белгилаган нарса ҳизб ҳайъати эмас, балки боғлаш тариқати бўляпти. Чунки бу шахсларни гуруҳда боғлаб турган робита ақида ва шу ақидадан келиб чиққан ҳизбий сақофатдир”. Исломнинг ақида ва аҳкомларини инсонларга тушунарлик қилиб, очиқ-ойдин етказишда Исломни тушунишга ва шахсиятини шакиллантирадиган (ақида, ибодат, ахлоқ ва муомула) асосида ўзини тарбилашга аҳамият бермаган инсон даъватчи бўлиши мумкинми?! (давоми бор).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here