Ҳизб ут-Таҳрир Идлибнинг Дана шаҳрида намойиш ўтказди

550
0

 Шом заминидага кўп сонли халқ Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти даъватини қабул қилди ва Ҳизбнинг Идлибдаги Дана шаҳрида ўтказган намойишида иштирок этди. «Шаҳидлар қони билан савдолашувчиларга лаънат бўлсин» номли ушбу намойишни Ҳизб муборак Шом қўзғолонига беш йил тўлиши муносабати билан уюштирди.

Намойишда Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб маъруза қилди. Маърузасида Шом қўзғолонининг ўзгармас асосларини таъкидлади ҳамда бу асослар режимнинг бутун таянч ва рамзлари билан ағдариш ва Сурияни кофир Ғарбнинг барча нуфузидан озод қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдан иборат эканини очиқлади. Шом аҳлини нусрат келгунга қадар сабот билан туришга ва сабр қилишга даъват қилди. Уларнинг қонларию қурбонлари борасида Женева ва бошқа музокараларда савдолашаётган кимсаларни қаттиқ қоралади.

Намойишда одамлар ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Росулуллоҳ байроғини, яъни Росулуллоҳ A ва хулафои рошидинлар кўтарган биринчи Ислом давлати байроғини кўтариб чиқдилар. Бу байроқни эса бугун куфр давлатлари илмоний ташкилотлар ва шахслар ёрдамида ўзларининг мустамлакачи байроқларига алмаштиришга уринишмоқда. Намойиш уюштирувчилар ва уларнинг ортида турган шомлик халқ ушбу рояни кўтариб чиқишлари билан шуни исботладиларки, асл қўзғолон байроғи мустамлакачилар байроқлари эмас, балки мана шу Уқоб роясидир. Илмонийлар ва айрим исломчилар эса шу мустамлакачилик байроқларини қўзғолон байроғи, дея аташмоқда.

Ислом билан куфр ўртасидаги кураш турли хил кўринишлардан иборат бўлиб, улардан бири байроқлар курашидир. Яъни Ислом байроғи билан мустамлакачилар байроқлари ўртасидаги курашдир. Ислом байроғи мусулмонларни битта сиёсий борлиқда бирлаштирувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати байроғи бўлса, мустамлакачилик байроқлари Ислом ва мусулмонларнинг душманлари томонидан чизилган ва турли-туман ранглар берилган байроқлардир. Мустамлакачи мусулмонларни Исломга душманлик қилувчи давлатларга бўлиб ташлаган чегараларни чизиб берганидек шундай байроқларни ҳам белгилаб берган.

Роя газетасининг 2016 йил 23 март чоршанба кунги 70-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here