Шариат қиз бола балоғатга етгунга қадар ҳижоблансин деган эмас. Айрим қизлар 12-13 ёшида балоғатга етади. Ҳижоб масаласини иҳтиёрий турда ҳал этишимиз зарур. Ҳижобни мактаб муаммосига айлантирмаслигимиз керак. Айни вақтда мактаб рэкети, ўз жонига қасд қилиш каби муаммолар ҳам бор. Шунинг учун, билим беришни яхшилайлик, – деди Қирғизистон мусулмонлари диний идораси муфтийси Мақсад ҳожи Тўқтамишев 29 март куни Иссиқкўл вилояти Чўлпонота шаҳридаги Аврора санаторийсининг мажлислар залида бўлиб ўтган форумда.
Муфтий ҳижоб масаласидаги мунозара иҳтиёрий турда бўлишини айтиб, мактаб ёшидагилар учун ҳижоб масаласини эмас, ўқувчиларга билим беришни кучайтириш кераклигини айтиб ўтди.
Туркистон:
Қирғизистон уламолари хукумат ва куч хизматчилари томонидан қаттиқ сиқув остида эканликлари сир эмас. Уларнинг кўп қисми шу холатларида хам, имкониятларидан қисман фойдаланиб, дин ва мусулмонлар манфаати учун бирор манфаат келтириш хақида фикрлашади. Баъзилари эса куфрнинг хизмати учун муккасидан кетишди.
Биз Ўзбекистон мисолида бу каби жараённинг интихосини кўриб келаяпмиз. Хозирга келиб Ўзбекистон худудида ўзбек уламоларидан дарак хам қолган эмас. Фақат халат кийган ва бошига салла ўраб олган бир нечта фосиқ ва беътаъсир дин ниқобидаги ғаламислар қолишди холос. Аввалида “диний родикаллар” деб номлаб олишган минглаган мусулмонларни таъзийқ қилишган бўлишса, кейинроқ сукут қилиб турган диний уламоларни жамиятдан бартараф этишди. Хозир эса охирги босқичга келишиб, унда диний кўринишлардан бирортасини қолдирмаслик учун, кўчаларда хижоб ва бошқа диний кийимлар учун жазолай бошлашди. Ўзбекистонда бирор корхона ва дўконларнинг худудида намоз ўқиш мумкин эмас.
Қирғиз уламолари хам юқоридаги Ўзбекистондаги холатлардан ўзлари учун сабоқ олишлари керак. Куфр системаси асосида иш олиб бораётган кучлар уларни алдамоқчи бўлишаяпти. “Терроризм, экстремизм” сингари ўзлари ўйлаб топишган атамалар остида Ислом динига ва мусулмонларга қарши кураш олиб борилаётгани хаммага маълум. Диний идора вакиллари сингари бошқа хукумат орган вакиллари хам мусулмонлардан хисобланишади. Улар хам бўлаётган зулмларни кўриб туришибди. Қўйилаётган айиблар хам сунъий ва қалбаки эканини улар хам билишади. Давлат ходимлари мусулмон биродарларини хатто куфр қонунлари асосида хам нохақдан жазоланишаётганларини билиб туришипти. Диний уламолар, ходимлар, имомлар эса, мусулмон биродарларига ношаръий муносабатлар, жазолар, бўхтон ва камситишлар бўлаётганини кўриб туришипти. Уларнинг ичида хар хил инсонлар бор. Баъзилари бу зулмларга шерик бўлишаётиб, чин дилларидан харакат олиб боришса, баъзилари “мажбурман, шунинг инобати билан Аллох мени кечиради, деб ўйлайди. Лекин хар иккиси хам ўз позицияларида нохақ ва золимлар сафида эканликларини билишади.Аллох хаммамизни гунохларимизни кечирсин.
Бази бир шаръан харом бўлган ишлардан ташқари, хукумат ишларида ёки диний идораларда ишлаш мубох саналиб, мусулмон одам у жойларда ишлаш билан оила боққани учун охиратда маломат қилинмайди. Лекин ўша иш жойларида баъзи бир хато камчиликлари учун гунохкор бўлишлари мумкин. Масалан, хиёнат қилишса, ўғирлик қилиш билан яъни ўша ерда ишлагани учун эмас, ўша жойда харом харакатлар қилгани учун ёки мансабидан суистеъмол қилиб мусулмонларга зулм қилиш ё Исломга қарши фитначиларга кўмаклашиб бирор иш қилиш билан қаттиқ гунохкор бўлишлари мумкин.
Шунинг учун юқоридаги Муфтий биродаримизга ва у киши сингари иймонлари қийин ахволда қолиб иш юргизиб келишаётган бир қатор мусулмон биродарларимизга сабр сўраб, уларга фақат Аллох томонидан келадиган нусратга таваккул қилишни ва Аллох томонидан келадига бало қазолардан панох сўрашни, фақат Аллох томонидан белгиланган тақдиротимиздаги ишларгина бошимиздан кечиб ўтишига қаттиқ ишонишни тавсия қиламиз. Мусулмон одамни айниқса шу кундаги қийин ахволимизда фақат иймон эътиқодимиз ва унга бир биримизни васият қилиб туришимизгина сақлаб қола олади.
Ассаламу алайкум.